RU

Последние новости

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  1 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  47 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Миржалол Қосимов: “Майдонга чиқиб югуриш керак” Новости

Миржалол Қосимов: “Майдонга чиқиб югуриш керак”

Олий лиганинг 16-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” ни қабул қилди. Ўйинда ҳисоб очилмади.

Ўйиндан сўнг “Қалдирғочлар” бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугун жанговор дуранг бўлди. Муҳлисларга ёқадиган футбол бўлди. Қолаверса, “Сўғдиёна” қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилди. Ўз футболчиларимдан қониққаним йўқ. Ҳозирги футболда жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда туради. Майдонда чиқиб югуриш керак. Футболчилар кам ҳаракат қилиб рақиб жамоани мағлубиятга учратмоқчи бўлди. Шунинг учун ҳам ўйинимиз чиқмади. Ҳар бир ўйинда охирги ўйиндек ҳаракат қилиш керак. Футболчиларнинг ҳаёлларида кетма-кет “Локомотив”, “Насаф”, “Қўқон-1912” мағлубиятга учратиб, “Сўғдиёна”ни бемалол мағлубиятга учратамиз деб ўйлашди. Бу катта хато. Керакли очколарни йўқотдик. Кейинги ўйинларда ишлаймиз, ўйлаймиз.

Охирги 2 ўйинда дарвозага тўп киритолмадик. Бу устида ишлашимиз керак. “Сўғдиёна” ўз мухлислари олдида чиройли ўйин намойиш этишмоқчи бўлдилар. Жамоага ҳам янги мураббий келган. Ҳар бир футболчи янги мураббийга ўзини яхши тарафларини қўрсаткиси келади. Мураббий ҳам шу ўйинлар орқали кейинги ўйинларга тайёргарлик кўради. Мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Қолаверса, “Бунёдкор” муҳлисларига миннатдорчилигимни изхор қилмоқчиман. Тошкетдан келиб бизга далда бўлишдилар.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика