Миржалол Қосимов май ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди
12 июн 2018 12:38
Новости
Миржалол Қосимов май ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди
Бунгача “Навбаҳор” дарвозабони Ботирали Эргашев май ойининг энг яхши посбони сифатида тан олинган бўлса, Арслонмурод Омоновнинг “Локомотив” дарвозасига урган голи энг чиройлига айланганди. Энди эса “Бунёдкор” клуби устози Миржалол Қосимов ойнинг энг яхши мураббийи учун бериладиган эсдалик совринни қабул қилиб оладиган бўлди.
Миржалол Қосимов март ойида ҳам энг яхши бўлишга эришганди. У бугун ПФЛ совринини иккинчи марта олаётган иккинчи инсонга айланади. Pepsi Суперлиганинг 15-тури доирасида “Бунёдкор” Бухорода меҳмон бўлади. Учрашув олдидан Арслонмурод Омоновга энг чиройли голи учун соврин берилади. Қайд этиш керак, у апрель ойида энг яхши футболчи ҳам бўлганди. Қолганларга ҳозирча совринга икки бор эга чиқиш насиб қилмаган.
“Бунёдкор” устози май сўровномасида жами 50 очко тўплади ва “Пахтакор”даги ҳамкасби Шота Арвеладзени 4 очкога ортда қолдирди. Қизиқ томони, томонларнинг март ойида ўтган ўйинида Қосимов Арвеладзедан устун келганди. Май ойидаги такрорий ўйинда эса “Пахтакор”нинг қўли баланд келди. Бироқ шунда ҳам грузиялик мутахассис камроқ овоз тўплади.
Номзодлар эълон қилинганида тарозининг палласи Илҳом Мўминжоновга оғиши керакдек эди. У 4 та ўйиннинг ҳаммасида ютган бўлса, Арвеладзеда 1 та дуранг, Қосимовда 1 та мағлубият бор эди. Воқеалар ривожи эса бошқача тус олди.
“Навбаҳор” сафарда “Бухоро”ни, ўз уйида эса “Қизилқум”, АГМК ва “Металлург”ни енгиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Овоз берувчиларнинг 10 нафари Мўминжоновни 1-ўринга, 3 нафардани эса 2 ва 3-ўринга лойиқ кўрди. Мухлислардан “Навбаҳор” устози максимал очко олди. Натижада у тўплаган баллар 45 тани ташкил қилди.
“Пахтакор” эса майни “Қўқон-1912”га қарши дуранг билан бошлади. Кейинроқ “Насаф” ва “Сўғдиёна”ни сафарда, “Бунёдкор”ни ўз уйида енгди. Овоз берувчилардан 6 нафари Арвеладзега пешқадамликни лойиқ деб билди. 9 киши уни иккинчи, 8 таси учинчи ўринга жойлаштирди. Шота мухлислардан 2 очко олди — жами 46 балл.
“Бунёдкор” Тошкент дербисида имкониятни бой бергани билан, АГМК, “Сўғдиёна”, “Насаф” каби клублардан устун кела олди. Натижада 8 киши Қосимовни пешқадам сифатида кўрсатди. Бироқ 2-ўринга уни кўрсатганлар сони 9 нафар бўлдики, мана шу жиҳати билан Қосимов Мўминжоновдан ўзиб кетди. Мухлислар ҳам “Бунёдкор” устозига 4 очкони лойиқ кўрди.
Шу тариқа ўз-ўзига овоз берган мураббийлар эмас, Миржалол Қосимов майда энг яхши бўлди. Ким кимга овоз бергани борасидаги маълумот Championat.asia нашрида кўринади. Эслатиб ўтамиз, апрель ойида “Бухоро” устози Улуғбек Бақоевга омад кулиб боққанди.
ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙ | |
Бош мураббийлар | Жамоа сардорлари |
Локомотив | |
Андрей Фёдоров | Игнатий Нестеров |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Андрей Фёдоров (Локомотив) |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Насаф | |
Рўзиқул Бердиев | Драган Черан |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Андрей Фёдоров (Локомотив) |
Пахтакор | |
Шота Арвеладзе | Камолиддин Тожиев |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Бунёдкор | |
Миржалол Қосимов | Жавлон Иброҳимов |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Андрей Фёдоров (Локомотив) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Навбаҳор | |
Илҳом Мўминжонов | Жаҳонгир Меҳмонов |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Бухоро | |
Улуғбек Бақоев | Шавкат Саломов |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
АГМК | |
Виктор Кумиков | Лутфулла Тўраев |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Андрей Фёдоров (Локомотив) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Қўқон-1912 | |
Нўъмон Ҳасанов | Носир Отақўзиев |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | Андрей Фёдоров (Локомотив) |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Металлург | |
Андрей Шипилов | Аброр Хусинов |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Андрей Фёдоров (Локомотив) | Андрей Фёдоров (Локомотив) |
Қизилқум | |
Ҳамид Актамов | Эркин Бойдуллаев |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Андрей Фёдоров (Локомотив) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Сўғдиёна | |
Сергей Лушчан | Акмал Холмуродов |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Андрей Фёдоров (Локомотив) | Андрей Фёдоров (Локомотив) |
Нефтчи | |
Баҳром Ҳайдаров | Шукурали Пўлатов |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | Миржалол Қосимов (Бунёдкор) |
Андрей Фёдоров (Локомотив) | Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | Андрей Фёдоров (Локомотив) |
МУХЛИСЛАР | |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) |
Номзод | 1-ўрин | 2-ўрин | 3-ўрин | Жами |
Миржалол Қосимов (Бунёдкор) | 8 | 9 | 4 | 46+4 |
Шота Арвеладзе (Пахтакор) | 6 | 9 | 8 | 44+2 |
Илҳом Мўминжонов (Навбаҳор) | 10 | 3 | 3 | 39+6 |
Андрей Фёдоров (Локомотив) | 3 | 9 | 15 |
Комментарии