RU

Последние новости

15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  0 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  6 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  19 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  6 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  3 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4

Миржалол Қосимов: "Жорий мавсум "Пахтакор" ҳаммадан бир бош баландлигини исботлади" Новости

Миржалол Қосимов: "Жорий мавсум "Пахтакор" ҳаммадан бир бош баландлигини исботлади"

АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Лига Кубоги финалидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бунақа ҳисобдан кейин гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ. "Пахтакор" жамоаси жорий мавсум бошқалардан ҳар жабҳада кучли эканлигини исботлади. Бугунги баҳсда ҳам ҳақли равишда ғалаба қозонди. Лига Кубоги мусобақаси тарихда илк бор ўтказилгани боис, бизнинг жамоа ҳам ғолиб чиқиб, тарихда биринчи бўлишга ҳаракат қилганди. Лекин ўйинда рақиб жамоа бир бош баландлигини кўрсатди. Ўзбекистон чемпионатида ҳам, кубок баҳсларида ҳам "Пахтакор" жорий мавсум тенгсиз бўлгани бежиз эмас. Ўзбекистондаги энг яхши ва кучли ижрочилар йиғилган. Ҳақли равишда барча фронтда ғалаба қозонган "Пахтакор"ни муваффақият билан табриклаймиз.  

Мавсум тугади. Буёғига таътил. Фурсатдан фойдаланиб АГМК раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, футболчиларимиз, бутун штабдаги барча ходимларга йил давомидаги меҳнатлари учун раҳмат айтаман. Тўғри, яхши ва ёмон ўйинлар бўлди. Бу иш жараёнида кузатиладиган ҳолат. 

Қолаверса, биз учун энг кераклиги - мухлисларга қийин пайтда ҳам жамоамизга далда бўлганликлари, хурсандчиликда бирга ёнма-ён туришгани учун раҳмат айтаман. Улар бутун мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўзим ҳамда жамоа номидан уларга миннатдорчилик билдираман. 

Мавсум жамоамиз учун бир текисда ўтгани йўқ. Мавсум аввалида жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Қолаверса, ўзаро киришиб кетиш, жамоавий тушунча пайдо бўлиши қийин кечди. Биринчи даврада катта хатолар кузатилди. Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин жамоанинг ички муҳити ҳам яхшиланди ва бу ўйин ҳамда натижаларда ҳам яхши маънода акс этишни бошлади. Ўзаро ўйин кўникмаси ва тушунчаси яхши шаклланди. Мавсумнинг иккинчи қисмида керакли очколар жамғарилди. Бироқ охирги турларда, айниқса Бухорода озгина омад кулиб боқмади. Акс ҳолда мавсумни 6-ўринда якунлардик. Қисқа қилиб айтганда, иккинчи даврада жамоа анча ўсишга эришди ва кучайди. 

Келаси мавсум? Аввал 3-4 кун футболдан бироз четлашиб, ҳордиқ чиқариш лозим. Кейин эса мавсум давомидаги ишлар таҳлил қилинади. Кимлар кетади ёки ким қолиши кейин аниқланади. Шунингдек, раҳбарият билан учрашиб  гаплашиб оламиз. Қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика