RU

Последние новости

00:30Ла Лига. "Барселона" "Валенсия" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  10 00:10Роналду клуб миёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  2 23:45Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва "Ризеспор" "Адана Демирспор" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:38А Серия. Амалдаги ғолиб "Интер" чемпионатни дуранг билан бошлади, миланликлар 90+6 дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан бой беришди  1 23:20Туркия Суперлигаси. Ўзбек дербисида ғолиб номи аниқланди  4 23:16Саудия Арабистони Суперкубоги. Роналду бу сафар ҳам совринни қўлга кирита олмади, "Ал Ҳилол" яна "Ал Насср"ни тор-мор этди  40 22:23Ансу Фати Туркияга йўл олиши мумкин?!  5 21:58Расман: "Милан" Франция терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога харид қилди  2 21:01Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади  11 20:53АПЛ. "Арсенал" чемпионатни осон ғалаба билан бошлади  3 19:45Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  9 19:142022 йилдан бери майдонга тушмаган МЮ собиқ футболчиси 32 ёшида фаолиятини якунлади  4 19:10АПЛ. "Ипсвич" - "Ливерпуль" 0:2, Салахда 1+1  0 18:45Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси ғалабага эришди ва жадвалда етакчига айланиб олди  2 18:30АПЛ. "Ливерпуль" янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади  8

Миржалол Қосимов: "Ҳозир футболни барча тушунади. Рақиб бизга ҳеч қандай сюрприз тақдим қилмаганини ҳамма кўрди" Новости

Миржалол Қосимов: "Ҳозир футболни барча тушунади. Рақиб бизга ҳеч қандай сюрприз тақдим қилмаганини ҳамма кўрди"

ОЧЛ саралаши доирасида Ўмоннинг "Ал Сиб" жамоаси мағлуб этилганидан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

- Энг муҳими кейинги босқичга йўл олдик. Асосий мақсадимизга яна бир қадам ташладик. Кеча айтиб ўтганимдек, рақибимиз жуда яхши шаклланган жамоа. Нима бўлганида ҳам ғалаба қозондик, лекин ўйин давомида ҳам бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Масалан, қизил карточка бизнинг барча режаларимизни бузиб юборишига бир қадам қолди.

Хуршид Ғиёсов: - Кучли рақибга қарши ўйин ўтказдик. Ўйин осон кечмади, лекин биз ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Энг муҳими бугун ғалаба қозондик ва кейинги босқичга йўл олдик.

- Рақиб ўйинини ўрганиб чиқдим деган эдингиз. Бугун рақиб сизга қандай "сюрприз" тақдим этди?

- Рақиб "сюрприз" тақдим этмади. Ҳозирги кунда ҳамма футболни тушунади. Рақиб жамоасининг икки нафар футболчиси бугунги учрашувда иштирок эта олмади ва уларнинг ўрнига бошқа футболчилар майдонда бўлишди.

- Мартин Боакьенинг иккинчи сариқ карточкасига фикр билдириб ўтсангиз

- Иккинчи сариқ карточкаси майли, лекин мен унинг биринчи сариқ карточкасини нега олганини тушунмадим. Ўша вазиятда, у ақллироқ ҳаракат қилса бўлар эди. Футболда "сабабли" сариқ карточка бор, Мартин биринчи сариқ карточкани кераксиз жойдан ортирриб олди.

- Бугун бир нечта футболчиларнинг ўйини чиқмагандек, хусусан Мартин Боакье четлатилгунга қадар кўп вазиятлардан фойдалана олмади.

- Ҳужумчи гол урмаса, у ёмон ўйнади дегани эмас. Тўғри, у бугун бир нечта хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олмади, лекин у жамоавий ўйинга катта ҳисса қўшди. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради, агар Мартин ўша вазиятда гол урганида, ҳозир у қаҳрамонга айланган бўлар эди. Захирадан майдонга тушган қолган футболчилар эса, секин-асталик билан жамоавий ўйинга киришиб кетишмоқда. Ислом Тўхтахўжаевда жароҳат бор эди ва шу сабабдан у ҳозирги кунда камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика