RU

Последние новости

21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  32 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик" Новости

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган АГМК - "Турон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалабасиз сериямиздан сўнг бугун мухлисларни хурсанд этиш ва керакли очколарни жамғариб олишни мақсад қилиб, бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўтган учрашувга нисбатан таркибда қатор ротацияларга қўл урдик. Имкон борича  барча футболчиларга доимий имконият бермоқдамиз. Ўйлайманки, бугун яхши ўйин намойиш этиб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Айни пайтда чемпионатда осон ўйинлар қолмаган. Мусобақа жадвали юқорида совринли ўринлар учун кураш кескин кечмоқда. Турнир жадвалининг қуйида ҳам ҳар бир жамоа очко учун қаттиқ беллашмоқда. Игорь Шквирин бошқарувидаги" Турон" ҳам яхши жамоа. Уларга келгуси ўйинларда омад тилайман.

Бизни буёғига ҳам янада жиддий ўйинлар кутмоқда. Керакли очколарни жамғариш керак. АГМК келаси ўйинларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушиб, мухлисларини хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қилади. Бугунги ғалабани бизни доимо қўллаб-қувватлайдиган ишқибозларимизга бағишлаймиз",- дейди Миржалол  Қосимов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика