RU

Последние новости

01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   37 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  5 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  11 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  5 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   31 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  9 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  12 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  22 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622 21:33Иван Шабаров: "Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатилгани эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилгандир"  5 21:14Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионати йўлланмаси Ўзбекистонда футболнинг ривожига жуда катта ҳисса қўшади"  6 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия курашишда давом этади, Хитой учун барчаси тугади  2

Миржалол Қосимов: "Бугунги дурангдан "Насаф" фойда кўрди. Вазиятларимиздан фойдаланмадик ва жазоландик" Новости

Миржалол Қосимов: "Бугунги дурангдан "Насаф" фойда кўрди. Вазиятларимиздан фойдаланмадик ва жазоландик"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - ОКМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Асабий ўйин бўлди. Жанговар дуранг қайд этилди. Биз очко йўқотдик ва бундан "Насаф" фойда кўрди. Бугунги баҳс мухлисларга ёқди деб ўйлайман, сабаби икки жамоа ҳам курашди. Муросасиз дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимда Санчес ва Дацилар бирга-бир вазиятларга эга бўлишди. Иккинчи бўлимда ҳам имкониятларга эга бўлдик. Гол урмасанг, сенга уришади. Бу табиий ҳол. Энди икки жамоага ҳам кўпроқ омад тилайман. Чемпионат якунланишига 5та тур қолди. Олдинда қизиқарли учрашувлар кутиб турибди.


- Икки марказий ҳимоячилар Ўлмасалиев ва Раҳмоновлар бугун захирадан ўйинни бошлашди. Марказий ҳимоячиларингиз таркибда бўла туриб, Гиорги Папава бугун марказий ҳимоячи позициясида ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?


- Ўлмасалиев ҳали жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмади. Бироз вақт керак. Бундан олдинги баҳсда майдон марказида йўқотишларимиз бор эди. Бугун кучли рақибга қарши ўйнадик, ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган футболчини майдонга ташлаш хавфли эди.


- Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқаларидан бошлаб жамоангиз қарши ҳужумларга таяниб қолди. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими? Жамоангиз шу тарзда ғалаба сақлаб қолмоқчи эдими?


- Йўқ. Ўша вақтда биз 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик. Олдинга ўтиш ҳам жуда муҳим эди, лекин шунга қарамай иккинчи бўлимнинг 30-дақиқаларида бир нечта вазиятларга эга бўлдик, ўша имкониятлардан фойдаланишимиз керак эди. Учинчи зоналарда прессинг орқали тўпни бир неча маротаба олиб қўйдик ҳам. Яна бир гол урганимизда, вазифамизни анча осонлаштириб олардик. Стандарт вазиятларда ҳар нарса рўй бериши мумкин ва рақиб айнан стандарт ҳолатидан гол урди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бугун мухлисларга маъқул келадиган ўйин бўлди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Бугунги баҳс тарихга айланди, энди эса кейинги учрашувлар ҳақида бош қотиришим керак.


- Клейди Даци яхши ҳужумчи эканлиги биламиз, аммо Даци сўнгги 6та учрашувда гол урмаяпти. У тўпни яхши сақлай олади ва яхши курашади, бироқ ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриш. Дацининг гол ура олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?


- Кийиниш хонасида ҳам Дацига ушбу гапларни айтдим. Ҳужумчи тўғри позиция танлашни ҳам билиши керак. Гол уриш кераклиги аниқ. Унга бироз дакки бердим. Ўйин бошидаги вазиятдан ҳам фойдаланиши керак эди. Бундай баҳсларда кўп имкониятлар бўлмайди, керак бўлса яримта вазиятдан ҳам унумли фойдаланиш керак. Мен унга гапиряпман, лекин хулоса қилиш унинг иши. Даци чемпионатдаги дастлабки ўйинларданоқ гол ура бошлаганди. Ҳозир эса ўша голлар йўқолиб қолди. Унинг ёндашуви ўзгаргандир балки. У машғулотларда ишламоқда, аммо ҳозирча натижа йўқ. Машғулотларда дарвозабон ва Даци алоҳида ишлашмоқда. Тез орада голлар яна қайтишига умид қиламан.


- Бугунги учрашувда ўзгаришлар кеч амалга оширилди. Дастлабки ўзгариш 86-дақиқада қайд этилди. Айнан ўша вазиятдан сўнг жамоангиз гол ўтказиб юборди. ОКМК жамоаси ўзгаришлар қилишда кечикмадими?


- Бунга талаб йўқ эди. Ўйинда ҳеч ким ёмон таассурот ўйғотмади. Қайсидир футболчининг ўйинидан кўнглим тўлмаса, уни танаффусда ҳам алмаштиришим мумкин. Бунинг ҳожати йўқ эди. Бундай ҳолатларда ҳамма ҳар хил фикрлайди.


- Бугунги дуранг "Насаф"га фойдали бўлди дедингиз. Нима деб ўйлайсиз, Суперлигада "чемпионлик интрига"си қолдими?


- Кўрамиз. Фарқ икки очко ёки уч очколик бўлиб кетиши ҳам мумкин.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика