Миржалол Қосимов: "Бугун ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик"
05 ноя 2018 20:48
Новости
Миржалол Қосимов: "Бугун ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик"
“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдирди:
- Бугун ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз ҳам буни тақазо этар эди. Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турган вазиятда юзага келган қулай имкониятдан унумли фойдаланганимизда, балким мақсадимизга эришган бўлармидик. Лекин бу – футбол. Шундай ҳолатлари билан ҳам ушбу спорт қизиқ саналади. Энди олдиндаги ўйинларда мазмунли ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.
Комментарии