RU

Последние новости

01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  19 00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  4 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  18 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  12 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  14

Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлим учун эса шогирдларимга раҳмат айтаман" Новости

Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлим учун эса шогирдларимга раҳмат айтаман"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

"Икки бўлимда икки хил ўйин гувоҳи бўлдик. Тан олиш керак, биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Сабаби, майдонда жуда хотиржамлик билан ҳаракат қилдик. Рақиб дарвозаси ёнида хавфли ҳужумлар ташкиллаштира олмадик. Қолаверса, биринчи бўлим бошида дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди. Лекин иккинчи бўлимда хатти-ҳаракатлари учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Биринчидан, ўйин назоратини ўз қўлимизга олдик. Шу билан бирга, учта гол уришга муваффақ бўлдик ва уч очкога эга бўлдик. Бу эса Ботирали Эргашевга ҳам далда бўлди. Чунки руҳий тарафлама спортчининг ўйинида пасайиш кузатилиши мумкин. Шу боис, йигитлар майдонда жонини бериб ҳаракат қилишди ҳамда керакли натижани қайд этишди. Олдимизга қўйган мақсад уч очко қўлга киритиш эди. Фурсатдан фойдаланиб, ёмғир ёғишига қарамасдан, ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман, улар чиройли ўйин гувоҳига айланишди, деб ўйлайман. Сабаби, меҳнати синган инсонларга раҳмат айтиб қоламан, майдон сифати жудаям ажойиб даражада. Ёмғир ёғишига қарамасдан, йигитлар чиройли футбол кўрсатишди. 

— Мартин Боакенинг захирадан ўйинга қўшилиши биринчи бўлимда "Нефтчи" ҳимоясини ўрганиш учун қилинган ҳаракатми?

— Йўқ, негаки қўл остимда нечта футболчи бўлса, улардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиламан. Шу боис, майдонга чиққан ҳар бир футболчи жамоа учун жон куйдириши лозим. 

— Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод бўлган Элдор Бегимовнинг ўйинига муносабатингиз...

— Бегимов захирадан майдонга тушиб, яхши киришиб кетди ва жамоанинг учинчи голини урди. Унинг ўйинига хулоса қилиш учун вақт камлик қилди", – деди олмалиқликлар устози.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика