RU

Последние новости

02:10Финал: "Барселона" - "Реал" 1:0 (матнли трансляция)  82 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:35Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" "Бурирам Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, бугун "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйини бўлиб ўтади  10 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  58 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  2 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  13

Миржалол Қосимов: "Башорат қилишни ёқтирмайман" Новости

Миржалол Қосимов: "Башорат қилишни ёқтирмайман"

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - АГМК (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дейиш мумкин, яхши ўйин бўлди. Ярим финалда бир-бирига мос икки кучли рақиб тўқнаш келди. Томошабинлар жанговор руҳдаги қарама-қаршилик гувоҳига айланишди. Футболда гол урмасанг, ютмайсан.

Ўйинни яхши бошлагандик, биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда хатога йўл қўйдик. Финалга чиқиб шу орқали ОЧЛга йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилгандик. Бугунги ўйинда мезбонларнинг ғалабасини 2 нафар ҳимоячи ҳал қилиб кетди. Албатта, стандартлар борасида кўрсатма бергандик. Ҳар бир футболчига бириктирилганлар бор эди. Аммо, озгина эътиборсизлик сабаб гол ўтказиб юбордик. "Насаф"ни финал йўлланмаси билан табриклаймиз, кейинги ўйинларда омад.

- "Насаф" билан кетма-кет икки бор кубок ярим финалида тўқнаш келаяпсизлар. Жамоани қай даражада ўрганган эдингиз ва қайси чизиқлар панд берди?

- Бу борада айтдим, стандарт вазиятлардаги эътиборсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўтган ўйинда "Қизилқум" ҳам айнан стандарт вазиятда йўл қўйган хатомиздан фойдаланиб кетганди. "Насаф"да Алиқулов, Эшмуродов каби футболчилар бундай вазиятларда жуда яхши ишлашади.

- Сизнингча, эртанги ўйинда ким финалга чиқади?

- Бу мен энг ёмон кўрган савол. Башорат қилишни ёқтирмайман. Сиз ёки менинг айтганим бўлганида ҳозир финалга чиққан бўлардик.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика