RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

Миржалол Қосимов: "Агар "Локомотив" ўз вазиятларидан фойдаланиб кетганида, ҳисоб оёғи осмондан бўлиб кетиши мумкин эди" Новости

Миржалол Қосимов: "Агар "Локомотив" ўз вазиятларидан фойдаланиб кетганида, ҳисоб оёғи осмондан бўлиб кетиши мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган ОКМК – "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди


- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Очиқ ўйин кўрдик. "Локомотив" Про лигада ўйнашига қарамасдан, кучли ўйин кўрсатди. Уларда истеъдодли футболчилар йиғилган. Кубок бошқача турнир. Бир сонияга ғалаба қозондим деб ўйлайдиган бўлсанг, ғалабани қўлдан чиқариб юбориш мумкин. "Пахтакор" ҳам Самарқандда мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди. Бизда ҳам шунга ўхшаш вазият бўлиши мумкин эди. Энг кераклиги бир қадам олдинга ташладик. Аввалроқ, жамоамизда дисбаланс борлиги ҳақида айтдандим. Жароҳатлар ва ҳаказо. "Бунёдкор"га қарши ўйин кутиб турибди. Бу учрашувга қарши бор кучимиз билан тайёрланамиз. 

- Кубок учрашувларида кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ўйлайсиз?

- Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Олдинлари 4-5 жамоа юқорида бўларди. 3-4 қуйида жон сақлаш учун ҳаракат қиларди. Ҳозирда эса барча жамоалар ҳаракат қилишмоқда, осон бўлмаяпти. Ҳа, хато ҳаммада бўлади. Энг кераклиси, ўйинлар курашга бой бўлмоқда.  Кураш бўлгандан кейин, ишқаланиш бўлади, ишқаланиш бўлгандан кейин учқун чиқади. Учқун чиққандан сўнг қорин тўяди. 

- Биринчи бўлимда иккила жамоа пас ўйнашга ҳаракат қилди. Бироқ, майдон сифати бунга йўл қўймади. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳаводан узатилган тўпларни кўрдик. Бу чим сифати билан боғлиқмиди?

- Йўқ, бу майдон сифатидан эмас. Менимча, биринчи бўлимда ҳаво дим эди. Қолаверса, "Локомотив" биринчи бўлимда тезкор ҳужумлар ташкил қилди. Бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Ўйинчилар пиёда юрди деб бўлмайди. Етарли темп бор эди. "Локомотив" Про лигада ҳаракат қилишига қарамай, яхши футболчиларга эга. Агар "Локомотив" ўз вазиятларидан фойдаланиб кетганида, ҳисоб оёғи осмондан бўлиб кетиши мумкин эди. Икки тўп фарқи билан мағлуб бўлаётган жамоа ўйинни ташлаб юбориши ҳам мумкин. "Локомотив" эса ундай қилмади, охиргача курашди. Бунга қойил қолиш керак. Ўзи асл мақсад курашиш эмасми? Буёғига фақат қийин ўйинлар кутиб турибди.

- ОКМКнинг чорак финалдаги рақиби ким бўлади?

- Қуръадан кейин биламиз. Мен ҳеч қачон башорат бермаганман, бермайман ҳам. Бунга ҳаракат ҳам қилманглар.

- "Пахтакор"ни кеча кубокдан чиқиб кетиши ОКМКга қўшимча мотивация берадими?

- Уларни қозони бошқа, бизники бошқа. Бу ўйин ўтиб бўлди. Энди 6 августдаги учрашувга бор эътиборимизни қаратамиз. 

- Ўзбек футболидаги селекция жараёни ва скаутликка фикрингиз қандай? Баъзи жамоалар шунчаки видеони кўриб ҳам легионер олиб келишмоқда, бошқа жамоалар эса бориб, кўриб футболчи танлашмоқда...

- Баъзи форс мажор ҳолатларда ўзим ҳам видео орқали футболчи олишга мажбур бўлганман. Энг ёмон кўрган ҳолатларимдан бири бу. Инсон еётган нарсасини кўриб ейиши керак экан.

- Август ойида жамоанинг тақвими жуда тиғиз. Бугун ҳам жамоанинг асосий таркиби майдонга тушди. Бу жисмонан ортиқча юклама бермайдими?

- Бу аксинча жуда фойдали. Юқорида таъкидлаганимдек, бизда ҳозир дисбаланс бор, яъни баъзи футболчилар формада, баъзилари эса йўқ. Жароҳатлар ҳам, шамоллаш ҳам бор. Тақвим эса бу ҳолатни ўз изига туширишга ёрдам беради. Бу футболчиларнинг ўзлари ёқтирган касблари.

- Ғалаба қозонган бўлсангиз ҳам жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳеч қачон бундай бўлмайди. Агар инсон истаса, мукаммал нарсадан ҳам айб топа олади. Лекин, ўтган ўйинга қараганда жамоа ҳаракати анча яхшилашган. Биз янада тезлашишимиз, формамизни тиклашимиз керак. Бироқ, ҳар бир ўйин янги таассуротлар бера бошлайди. Жаҳон чемпиони бўлсанггина, муаммоларга эътибор бермаса бўлади. Чемпионатни ютсанг ҳам шундай бўлиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика