RU

Последние новости

13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  0 13:31Марсело Бьелса: "Ўзбекистон жисмонан кучли ва ҳаракатчан жамоа ва шу жиҳатлари билан Доминикан Республикасидан фарқ қилади"  2 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  13 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14

Мирислом Ҳасанов: “Бахтиёр Ашурматовдан кейин жамоани қабул қилиб олиш қийин бўлмади” Новости

Мирислом Ҳасанов: “Бахтиёр Ашурматовдан кейин жамоани қабул қилиб олиш қийин бўлмади”

Суперлига 9-тур учрашуви доирасидаги “Бухоро“ – “Динамо” (0:0) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббий вазифасини бажарувчиси Мирислом Ҳасанов ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда қийин ўтди. Сабаби “Динамо” ҳам, биз ҳам фақат ғалабани кўзлаган эдик. Фикримча, ўйин давомида бизда кўпроқ голли вазиятлар юзага келган эди, аммо голли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ўйин учун йигитларимизга раҳмат дейман. Сабаби икки жамоа ҳам гол урилмаган бўлса-да, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиб беришди. Энди кейинги учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, фақат ғалаба қозонишга интиламиз.

- Бахтиёр Ашурматов жамоани тарк этганидан сўнг, жамоани қабул қилиб олдингиз. Суперлигадаги дебют ўйинингиз борасида нима дея оласиз?

- Бахтиёр Ашурматовдан кейин жамоани қабул қилиб олиш қийин бўлмади. Йигитлар машғулотларда бор куч ва имкониятларини ишга солиб, яхши ишлашди. Бутун жамоа бир оилага айланиб, фақат ғалаба учун интилаяпмиз.

- Бугун ҳисоб очилмаган бўлса-да, икки жамоада ҳам голли вазиятлар талайгина бўлди. Сизнингча, жамоа бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?

- Фикримча, икки очко йўқотдик. Сабаби қатор голли вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун омад бизга кулиб боқмади. Йигитлар ўйинидан қониқдим. Улар бор куч ва имкониятларини ишга солишди.


Усмон Ибодов ёзиб олди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика