RU

Последние новости

20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  1 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  0 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  13 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  5 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  19 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  12 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 футболчиларини табриклади Новости

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 футболчиларини табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штабини Жаҳон чемпионати чорак финалига чиққани билан табриклади.

Телефон орқали суҳбатда ЎФФ президенти терма жамоа футболчилари Австрия устидан қозонилган ғалаба орқали ушбу ёш тоифасида дунёнинг энг кучли 8та терма жамоаси сафига кира олгани — Ўзбекистон футболи қўлга киритган навбатдаги ютуқ эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон футболи мавқеини жаҳон ареналарида ажойиб тарзда намойиш этаётгани ва ўзбек футболи шаънини муносиб ҳимоя қилаётгани учун ЎФФ президенти барча ўзбек халқи номидан ёшлар терма жамоасига миннатдорчилик билдирди. Суҳбат давомида Мираброр Усмонов бу натижа билан тўхтаб қолмасликни ва терма жамоа янада юқорироқ марраларни забт этиши учун навбатдаги ўйинда футболчиларга ғалаба тилади ва ушбу ғалаба ўзбек футболи тарихига янги саҳифа олиб киришини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Австрияга қарши баҳс якунига етгач, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда миллий терма жамоа мураббийлар штаби бугунги ғалаба билан телефон орқали Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини ғалаба билан табриклади ва навбатдаги ўйинлар олдидан ғалаба тилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика