RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  2 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  22 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0

Миодраг Радулович: "Ўзбекистон - Ливан учрашуви ҳар иккала томон учун фойдали" Новости

Миодраг Радулович: "Ўзбекистон - Ливан учрашуви ҳар иккала томон учун фойдали"

Ливан терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан "Championat.asia" сайтига ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Аввало шуни айтишим мумкинки, мен Ўзбекистонни жуда ҳурмат қиламан. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, таркибда йўқотишлар мавжуд. Ливан терма жамоасининг 3-4 нафар футболчиларида жароҳат борлиги сабаб уларнинг хизматидан фойдалана олмайман. Шундай бўлсада, бўлажак учрашув жуда қизиқарли ўтишини кутмоқдаман. Мазкур баҳс биз ва рақиб учун фойдали ўйинга айланади.

Ливан ва Ўзбекистон чемпионатларини таққосламаган бўлардим. Чунки Ливанда ярим профессионал жамоалар кўп. Инфраструктура борасида ҳам Ўзбекистон анча илдам", - деди Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович.

Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги рақиби Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович сўровимизга лаббай дея жавоб қайтарди ва ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аммо Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер йиғин ва ўйин олдидан матбуотга ҳеч қандай фикр билдиргани йўқ. Хаттоки ЎФА расмий сайтида ҳам бош мураббийимизнинг фикрлари чоп этилгани йўқ.

Бизга маълум бўлишича, эртанги учрашув олдидан ҳеч қандай матбуот анжумани ташкил этилмаган.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика