RU

Последние новости

22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  1 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  2 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  28 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13

Милован Капор: “Бухоро”га ёрдам бериш мақсадида келдим" Новости

Милован Капор: “Бухоро”га ёрдам бериш мақсадида келдим"

Суперлига турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, ҳақиқий интрига юзага келганига гувоҳ бўламиз.

Элитада қолиш учун айни дамда “Бухоро”, “Динамо”, “Қўқон 1912” жамоалари жиддий кураш олиб бормқда. Улар орасида навбатдаги турда ўзаро тўқнаш келадиган Бухоро ва Қўқон шаҳри жамоаларининг имконияти бир мунча юқорироқ. Боиси бу икки клуб иккинчи давра бошида ўз таркибларини маҳаллий ва легионер футболчилар ҳисобига кучайтиришга эришди. Боз устига, сўнгги турларга келиб мазмунли ва томошабоп ўйин намойиш этишмоқда. Натижалар ҳам ижобий томонга ўзгаряпти. Биз билан суҳбатда бўлган “Бухоро”нинг канадалик легионери Милован Капор юқоридаги гапларимизни тасдиқлаган ҳолда, айрим саволларга жавоб бериб ўтди.

- Милован, даставвал клуб ва ундаги ички муҳит ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- “Бухоро” қадим тарихга эга жамоа саналади. Тўғри, турнир жадвалидаги ўрнимизни яхши деб бўлмайди. Аммо, барча вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилмоқда. Шаҳар гўзал, кўплаб тарихий меъморий обидалар, истироҳат боғлари, дам олиш масканлари инсонларни дилини хурсанд қилади.

- Нима сабаб айнан “Бухоро”ни танладингиз. Қайси омиллар бу ерга келишингизга туртки бўлди. Ташрифдан олдин барчасини ўйлаб кўрдингизми?

- Ҳа. Мен барча томонларини ўйлаб кўриб, сўнг қарор қабул қилдим. Жамоага ёрдам беришимга ишонганим сабабли бу ерга келдим. Мақсадим ўз фазилатларимни намоён қилиш ва қўлимдан келганча кўмаклашиш. Мураббий трансферимда муҳим аҳамият касб этди десам муболаға бўлмайди. Муҳсин Муҳаммадиев футболчилик фаолиятида катта тажриба тўплаган. Ғалабага чанқоқ, ҳушақчақ инсон.



- Жамоанинг кучлилар сафида қолиш ёки қолмаслиги клубдаги келажагингизга таъсир ўтказадими?

- Бу борада аниқ жавоб беролмайман. Мавсум якунлангач барчасига ойдинлик киритиб оламиз.

- Футболчиларнинг руҳиятида Суперлигада қолишга ишонч ва умидни сездингизми?

- Ҳозир бор эътиборимиз бўлажак ўйинларга қаратилган. Бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас. “Қўқон-1912” билан кечадиган ўйин кўп нарсани ҳал қилиб беради. Ҳар бир очко биз учун олтинга тенг. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ.


Футболчи ҳақида тўлиқ маълумот
Исм фамилияси:
Милован Капор
Туғилган санаси: 5 август 1991 Торонто, Онтарио, Канада.
Бўйи: 188 см
Позицияси: Марказия ҳимоячи, таянч яримҳимоячиси
Тўп тепган жамоалари : “Брадентон Академикс” (АҚШ), “Балтимор Богемианс” (АҚШ), “Кадис” (Испания), “Банска Бистрика” (Словакия), “Подбрезова” (Словакия), “Злате Моравке” (Словакия), “Хапоел Ҳадера” (Исроил), ”Гомель” (Беларусь).


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика