RU

Последние новости

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамкорликда ишлайди Новости

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамкорликда ишлайди

Спорт – мамлакатни бутун дунёга танитишда, унинг нуфузини оширишда катта аҳамиятга эга.

Шу жумладан, футбол бугунги кунда миллионлар эмас, миллиардлаб инсонларнинг диққат-эътиборида десак, муболаға бўлмайди.

Юртимизда футболни, умуман спортни ривожлантиришга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жуда катта чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Шу билан бирга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитларга яраша спортчиларимиз, хусусан, футболчиларимиз Халқаро майдонларда натижалар кўрсата бошлашди. Бу қувонарли албатта. Аммо эришилган натижалар билан тўхтаб қолмай, олдинга интилишда, янада каттароқ натижалар қайд этиш учун ҳаракат қилишда давом этиш зарур.

Ана шу мақсадда Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов икки ташкилотнинг барча ходимларига бир тану бир жон бўлиб, биргаликда ҳаракат қилиш бўйича кўрсатма берди.

Эндиликда МОҚ ва ЎФА ҳамкорликда иш олиб бориб, юртимизда футболни, умуман, спортни ривожлантириш йўлида меҳнат қилади.

Умид қилиб қоламизки, бу ҳамкорлик самараси сифатида спортчиларимиз, шу жумладан, футболчиларимиз бўлғуси Осиё ўйинлари, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларида юксак натижалар қайд этишади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика