RU

Последние новости

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Миллий чемпионатларимизда авж олган трансфер сиёсати. Клубларга қўйилган тақиқлар эътибордан четда қоляптими? (Бекзод Толибов блоги) Новости

Миллий чемпионатларимизда авж олган трансфер сиёсати. Клубларга қўйилган тақиқлар эътибордан четда қоляптими? (Бекзод Толибов блоги)

Хабарингиз бор, 6 июль санасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг "Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, мазкур мусобақаларда иштирок этувчи футбол клублари фаолияти билан боғлиқ айрим масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида"ги 03-сонли Қарори эълон қилинди.

Мазкур Қарорга кўра, миллий чемпионатларимизда иштирок этаётган бир қатор клубларга 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнаси (2021 йил 5 июль - 2021 йил 31 июль) вақтида футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилди. Бунда айрим клубларга хорижий легионерлар билан боғлиқ холатлар туфайли ўзбек футболи имижига салбий таъсир кўрсатганлиги учун трансферлар бўйича тақиқ қўйилган бўлса, яна бир неча клубларга эса мавжуд қарздорлик туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилган.

Хўш, амалдаги холат қандай бўлмоқда? Футбол клублари ушбу Қарорга амал қилган холда иш юритяптиларми? Ёзги трансферлар ойнаси очилганидан сўнг ҳозирга қадар  миллий чемпионатларимизда иштирок этаётган футбол клублари томонидан янги футболчиларни таркибга жалб этилиши жараёни давом этмоқда. Қизиқ томони, айнан ўша тақиқ қўйилган клублар трансферларда фаоллик намойиш этмоқдалар. Ёки ушбу футбол клубларидаги мавжуд тақиқлар олиб ташландими? Ҳарҳолда ҳозирча бу ҳақда мутасадди ташкилотларнинг расмий саҳифаларида бирон хабар ёки маълумот эълон қилингани йўқ. Унда клублар томонидан олиб борилаётган трансферлар ўзбошимчалик билан амалга ошириляптими? Ҳозир қайси клуб ким билан келишувга эришди ёки қайси легионер футболчи таркибга жалб этилди, бу ҳақда ёзмоқчи эмасмиз. Жамоалар таркибига жалб этилаётган янги футболчилар ҳақида сайтимизда ҳам бир нечта янгиликларни чоп этдик, шунингдек, футбол клублари матбуот хизматлари томонидан ҳам айни масаладаги хабарлар эълон қилиб борилмоқда ва кузатиб бораётган киши борки, ўзбек футболига оид трансфер янгиликларидан хабардор экани аниқ. Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизда ва бизда ҳақли савол туғилади, клублардан трансфер тақиқлари олиб ташландими?

Ҳозирги кунда ҳар бир соҳада ОАВ ва матбуотнинг аҳамияти юқори кўринишга чиқиб бормоқда. Ҳар бир янгилик ва хабарни эълон қилинишида тезкорликка урғу берилмаса, орадан бир оз вақт ўтиб ушбу маълумотнинг аҳамияти йўқолиб қоляпти. Шундай экан, футболимиз мутасаддилари томонидан қайси клублар олдидаги тақиқ бекор қилинган бўлса, расмий маълумот берилиши шарт. Масалан, бирон клуб мавжуд қарздорликни бартараф этди ва тақиқ олиб ташланди. Бу ҳақда ўз навбатида ОАВ орқали маълумот берилиши шарт. Нега деганда биринчидан, бу бошқа клубларга ҳам зудлик билан қарздорликни бартараф этиш чораларини топишга чорлов бўлади. Иккинчидан, таниш-билишчилик ёки маҳаллийчилик каби ноўрин айбловлар ва тушунмовчиликлар юзага келишининг олди олинади. 

Футбол клублари ўз олдидаги мажбуриятларини бажаришлари, хусусан, мавжуд қарздорликни бартараф этишлари орқали трансфер тақиқлари олиб ташланиши — бу салбий холат эмас, биз буни қораламаймиз. Чунки клублар зиммаларидаги вазифаларни амалга ошириш орқали рағбатга эришишади, бу керак бўлса, мақтовга арзигулик ҳолат. Биз мутасадди ташкилотлар томонидан мавжуд қарздорликни бартараф этиб тақиқи олиб ташланган клублар ҳақида кунлик маълумотлар тақдим этиб борилишини истаймиз. Чунки трансфер тақиқи қўйилган футбол клублари сони кам эмас. "Фалон сана холатига ушбу клуб мавжуд қарздорликни бартараф этди ва янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берилди" каби мазмунда кичкинагина хабарлар бериб борилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳаммаси ҳақида бирдан маълумот чиқади деган фикрда бўлиш ҳозирги куннинг талабига тўғри келмайди. Болалигимда фотограф суратимизни олса, расм чиқишини аппарат плёнкаси тўлгунича 3-4 кун кутиб юрардик. Чунки сураткаш плёнка тўлганидан сўнг барчанинг расмини бирдан чиқарарди. Ҳозир у даврда яшамаяпмиз-ку. Клублар олдидаги тақиқлар юзасидан Қарор энг охирида эълон қилинса ва бунга ўз вақтида тушунтириш бериб борилмаса, вазият якунини ҳозирданоқ прогноз қилиш қийин эмас. Чунки янги футболчилар билан келишувга эришган бирон клуб уларни рўйхатдан ўтказа олмаса, табиий холда бу ўша клуб мухлисларига ёқмайди. Ана ундан кейин "нега у клубга рухсат бердинг, нега бу клубга рухсат бермадинг" қабилидаги турли айбловлар мутассаддилар манзили томон янграшни бошлайди, бу аниқ. Шундай экан, бу кичкина масала эмаслигини унутмаган холда мавжуд қарздорликни бартараф этиш орқали трансфер тақиқи олиб ташланган футбол клублари ҳақида кунлик маълумотлар ОАВда тақдим этиб борилиши лозим бўлади.

Яна бир гап, ЎФА Ижроия қўмитаси Қарорида айрим клубларга хорижий легионерлар билан боғлиқ холатлар туфайли ўзбек футболи имижига салбий таъсир кўрсатганлиги учун ёзги трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан бўйича тақиқ қўйилган. Бунда ўша клублар олдиларидаги мавжуд қарздорликни бартараф этсалар ҳам тақиқ олиб ташланмайдими? Қарорнинг бирон қисмини муҳокама қилиш ниятим йўқ, лекин айнан юқоридаги банд бўйича мутассадилар томонидан тушунтириш берилса, кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олди олинишига сабаб бўлар эди.

Бекзод Толибов


ЎФА Суперлиганинг 12та, Про лиганинг 7та клубига легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика