RU

Последние новости

16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  0 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  12 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  2 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  7

Миллий терма жамоа тўлиқ таркибда машғулотларга киришди Новости

Миллий терма жамоа тўлиқ таркибда машғулотларга киришди

Иорданияга қарши ЖЧ-2014 саралаши, плей-офф учрашувларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 сентябрь куни тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришди.
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 август куни Тошкентда Иорданияга қарши плей-офф учрашувларидан олдинги йиғинини бошлаган эди. Ўтган дам олиш кунлари ҳориж чемпионатларида тўп сураётган миллий терма жамоа аъзолари тур учрашувларида майдонга тушишди ва 2 сентябрь куни Тошкентдаги йиғинга қўшилишди. Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов 6 ҳамда 10 сентябрь кунлари Иордания миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувлар учун жами 25 нафар футболчини терма жамоа йиғинига жалб этган.

Таэкидлаш жоиз, Ўзекистон миллий терма жамоаси делегацияси 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган плей-оффнинг дастлабки ўйинида иширок этиш учун 5 сентябрь куни Иордания пойтахтига чартер рейс билан учиб кетади. Аммандаги учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги плей-оффнинг жавоб учрашуви 10 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика