RU

Последние новости

09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  1 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2

"Милан"нинг шонли даври қачон якунланган? Новости

"Милан"нинг шонли даври қачон якунланган?

Футбол тарихидаги энг совриндор клублардан бири 8 йиллик танаффусдан кейин ЕЧЛга қайтди.

"Россонерилар" чуқур инқироз даврида А Сериянинг 10-жамоасига айланган пайтлар ҳам бўлди (2014/15). Ўшанда еврофутболга бефарқ бўлмаган ҳар ишқибоз бу жамоанинг катта ғалабаларини қўмсаб яшади.  Исталган рақибнинг тиззасига қалтироқ киргазадиган "қизил-қоралар"ни соғиниб яшади.

Хўш, "Модалар шаҳри" ўзининг буюк ғалабаларга эришган ажойиб авлодидан қачон айрилганди? Кафу, Мальдини, Кака, Пирлолар "россонери" лагеридан турли йилларда айрилган. Бироқ, 2012 йилнинг ёзи "Милан" тарихидаги энг оғир трансфер ойнасига гувоҳлик қилди. Диққат қилинг, қуйидаги футболчилар бундан 9 йил олдин бирваракайига Миланни тарк этган эди.

Златан Ибрагимович

Тиагу Силва

Женнаро Гаттузо

Кларенс Зеедорф

Антонио Кассано

Марк ван Боммел

Алессандро Неста

Жанлука Замбротта

Филиппо Инзаги

Тиагу Силва ўша даврда дунёнинг энг кучли ҳимоячилари, Ибрагимович энг яхши форвардлар қаторида эътироф қилинарди. Зеедорф, Инзаги, Неста ва Гаттузо эса ҳеч қандай таърифга шарт эмас. Бундай катта номлар кетганидан кейин "Милан" етакчиси сифатида Кевин-Принц Боатенг, Жампаоло Паццини, Стефан Эл-Шаарави ва Мбайе Ньянг сингари футболчилар намоён бўла бошлади.  Улар орасидаги фарқ эса ўзингизга маълум.

Мессининг ўрнини босиши кутилган Деулофеу ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика