RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Миланнинг «Интер»ини индонезиялик ишбилармонга сотишди Новости

Миланнинг «Интер»ини индонезиялик ишбилармонга сотишди

Миланнинг «Интер» футбол клуби эгаси Массимо Моратти жамоа индонезиялик ишбилармон Эрик Тоҳирга сотилганин эълон қилди.

Бу ҳақда «Интер» расмий сайти хабар бермоқда.

Моратти савдо тафсилотларини маълум қилмаган. ОАВ маълумотларига кўра, Тоҳирга Милан клубининг 70 фоиз акциялари ўтади.

Моратти айни вақтда «Интер» президенти ҳам ҳисобланади. У ушбу лавозимда қолиш-қолмаслиги яқин вақт ичида ўтказиладиган директорлар кенгаши йиғилишидан сўнг маълум бўлади. Аввалроқ, Тоҳир бир ўзи Моратти тақдирини ҳал қила олмаслигини билдирган эди.

«Интер» 1995 йилдан бери Моратти ва унинг оиласига тегишли эди. Ўтган вақт мобайнида жамоа беш марта Италия чемпионатида ғолиб чиқди, тўрт мартадан Италия Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, миланликлар Европа Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият қозонишди.

Милан клуби Тоҳирнинг мулкига айланган биринчи футбол жамоаси эмас. Аввалроқ, 2012 йили у АҚШ лигаси (MLS) вакили «Ди Си Юнайтед» жамоасини 50 миллион долларга сотиб олган эди.

Бундан ташқари, НБАдаги «Филадельфия Севенти Сиксерс» баскетбол клуби акциялари ҳам индонезияликка тегишли. Тоҳир Индонезиянинг ўзида икки баскетбол жамоаси эгаси ҳисобланади. Бундан ташқари, у Индонезия баскетбол уюшмасига ҳам раҳбарлик қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика