RU

Последние новости

12:24Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  0 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  3 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  5 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  27 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13

"Милан"ни Чемпионлар лигасига қайтаринг. Италияликлар "Бавария"ни "сочиб ташлашди" (фото) Новости

"Милан"ни Чемпионлар лигасига қайтаринг. Италияликлар "Бавария"ни "сочиб ташлашди" (фото)

"Бавария" ҳамда "Милан" ўртасида Чемпионлар Кубоги турниридан ўрин олган учрашув якунланди.


5. Учрашувнинг 5-дақиқаси ўтиб бормоқда. Бу вақт ичида италияликлар "Бавария" дарвозаси томон 2 та зарба беришга муваффақ бўлишди. Бири аниқ, иккинчиси ноаниқ.

10. Рибери ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди, бироқ у ўз финтида адашиб қолди ва Кесси тўпни ундан олиб қўйди.

12. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик немисларда. 60%-40%

14. ГООЛЛ! Рикардо Родригес чап қанотдан тўп ерлатиб жарима майдончасига ташлаб берди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Кесси дарвозага михлаб қўйди. 0:1

18. Немис гранди турли услубларда ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча "Милан" ҳимояси ва ярим ҳимояси хатога йўл қўймаяпти.

20. Ньянг чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ерлатиб узатди, бироқ бу сафар ҳимоячи тўпни ўз дарвозабонига олиб берди.


Стадионга ташриф буюрган "Бавария" мухлисаси

25. ГООООЛЛЛЛЛ! Ҳисоб 0:2. Рикардо Родригес жарима тўпини рақиб дарвозаси майдончасига ташлаб берди, Кутроне эса бош билан зарба бериб, посбонга имкон қолдирмади.

30. Хуан Бернат майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига учрашувни австриялик Марко Фрейдл давом эттиради.

33. Рибери ўз қанотидан яна ёриб киришга уринди ва тўпни Мюллерга узатди. Томас тўпни ўзида кўп ушлаб қолди ва рақиблар ҳужумни бартараф этишди.



Ҳозирча шу таркибнинг ўзи "Бавария"ни жазоламоқда. Бонуччи, Чалхоноглу каби футболчилар майдонга тушса нима бўлади?

39. "Бавария" "Милан" жарима майдончаси чизиғи устида стандарт ишлаб олди. Тўп қаршисида Алаба, Мюллер ва Левандовски. Левандовски зарба берди, тўп жонли деворга тегди, қайтган тўпни Мюллер дарвозага йўлламоқчи бўлди, бироқ иккичи уриниш ҳам муваффақиятсиз якун топди.

41. Франк Рибери чап қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва узоқ бурчакка зарба бериш ўрнига, майдонча ичидаги футболчиларни алдашга киришиб кетди. Кетма-кет футболчиларни алдаб ўтган Рибери тўпни ноаниқ манзилга узатди.

43. "Милан" қарши ҳужумга ўтди. Ньянг чап қанотдан очилиб келаётган жамоадошига тўпни узатди ва ўша футболчи Кутронени қидириб топди. Патрик эса ҳисобни йириклаштирди. ҚОЙИЛ! 0:3



"Милан"ни Чемпионлар лигасига қайтаринг!

45+3. Биринчи бўлим якунланди. "Бавария"га дам олиш имкони берилди. "Милан" эса иккинчи жанговар таркибни тайёрламоқда.

ТАНАФФУС


46. Иккинчи бўлим бошланди. Икки жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар мавжуд.

Монтоливо - Биглиа. Кутроне - Андре Силва. Абате - Конти.

Рибери - Хамес Родригес. Хуммельс - Саншеш.

49. "Милан" иккинчи бўлимда ҳам жуда фаол. Ҳужумлар тўхтамаяпти.

52. Рибери қанотига ўтган Кингсли Коман тезроқ гол уриб, орадаги фарқни қисқартирмоқчи. Бироқ "Милан" ҳимоячилари жуда тартибли ўйин кўрсатишмоқда.

55. Бугунги учрашувни томоша қилиш учун стадионга деярли 40 минг мухлис ташриф буюрди.

57. МЮЛЛЕР! Томас 25 метр узоқдан дарвозани нишонга олишга уринди, бироқ у "Милан" дарвозасини Жанлуижи Доллар кечирасиз, Доннарумма қўриқлаётганини унутиб қўйган экан. Зарба қайтарилди.



Патрик Кутроне. Биринчи бўлим қаҳрамони!


62. "Милан" таркибида яна ўзгариш.

Рикардо Родригес - Лука Антонелли. Сапата - Бонуччи. Борини - Чалханоглу.


69. Дарвозага аниқ зарба бериш бўйича устунлик "Милан"да. 1-6. Ҳисоб ҳам шунга яраша.

73. Икки жамоа футболчиларига сув ичиш учун имкон берилди.

76. Томас Мюллер Доннарумма билан бирга-бир чиқди, бироқ у зарба бериш ўрнига жамоадошига тўпни узатди ва ҳужум йўққа чиқди.

77. "Милан" таркибида яна ўзгариш.

Мусаккио - Палетта. Ньянг - Густаво Гомес. Кесси - Соса. Бонавентура - Маури. Жанлуижи Доннарумма - Антонио Доннарумма.



Винченцо Монтелла келаси мавсум А Серияда ҳукмронлик қилмоқчи


84. ГОООООЛЛЛЛ!!! Чалханоглу Эден Азар каби чап қанотдан марказроққа ўтди ва Иско услубида яқин бурчакни нишонга олди. БАРАКАЛЛА! 0:4

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5+ дақиқа қўшиб берилди.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! СЕНСАЦИЯ ҚАЙД ЭТИЛДИ!


"Бавария" - "Милан" 0:4

Гол: Кесси 14, Кутроне 24, 43, Чалханоглу 84.

"Бавария": Фрюхтл, Хуммельс (Ренато Саншеш 46), Рибери (Хамес Родригес 46), Мартинес, Левандовски, Рафинья, Бернат (Фрейдл 30), Толиссо, Мюллер, Алаба, Коман.

"Милан":Доннарумма (А. Доннарумма 80), Абате (Конти 46), Сапата (Бонуччи 63), Мусаккио (Палетта 78), Рикардо Родригес (Антонелли 63), Кесси (Соса 79), Монтоливо (Биглиа 46), Бонавентура (Маури 79), Ньянг (Гомес 79), Кутроне (Андре Силва 46), Борини (Чалханоглу 64).

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика