RU

Последние новости

16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани "иложи борича тезроқ" узайтирмоқчи  1 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  10 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  22

"Милан"да ўйнамаган Милан! Новости

"Милан"да ўйнамаган Милан!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган чехиялик футболчи Милан Барош ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга қарор қилдик.


Милан Барош 1981 йилнинг 28 октябрида Чехияда туғилган. "Слован" жамоаси футболчиси. Чехия терма жамоаси тарихидаги иккинчи рақамли тўпурар.

Скаутлар Барошни Чехия ёшлар терма жамоаси сафидаги ўйинлари орқали яхши танишарди.

Жерар Улье уни "Ливерпул"га таклиф этганида ҳам футболчи ҳали ҳақиқий катта футбол ҳавосидан нафас олмаган, ҳақиқий "жанг"ларда иштирок этмаганди.  Аввалига унинг Англиядаги ишлари юришмайди. Бироқ, 2002/03 мавсум қаҳрамонимиз учун омадли бошланади. Унинг тўп билан муомала қилиш услуби “Ливерпуль” ўйинларининг безагига айланганди.



Милан Барош ҳақида гап кетганида Евро-2004ни эсламаслик нотўғри бўларди. Ҳужумчи ёш бўлишига қарамай, ўша турнирда 5 та гол киритган ҳолда турнир тўпурарига айланади. Терма жамоа сафида ярим финалгача етиб боради.


У шунингдек, 2004/05 йилги мавсумни ҳам ажойиб бошлаганди. Бироқ, мавсум якунига қадар у ўз ўйинини йўқотиб қўйди ва “қизиллар” бош мураббийи Рафаэль Бенитес футболчини “Астон Вилла”га ижарага бериб юборишга қарор қилади.

2007 йилнинг январида у яна ўзининг собиқ бош мураббийи Жерар Улье жамоасига бориб қўшилади. Бу сафар Барош “Лион” сафида пайдо бўлди. Франциядаги фаолият ҳам Милан учун омадли келди дея олмаймиз. Орадан оз вақт ўтиб, Барошни “Феррари”да тезликни оширгани учун тўхтатишади. Майдондаги ишлари шундоқ ҳам юришмаётган футболчининг “Лион”ни тарк этиши ҳақидаги хабар ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ.

2008 йилда у яна Туманли Альбионга йўл олади. Албатта, ижара асосида. Барошнинг навбатдаги жамоаси “Портсмут” эди. У жамоаси билан мамлакат кубогини қўлга киритади.
Лекин, Барош барибир клуб бош мураббийи Реднаппда ёрқин таассурот қолдира олмайди ва “Лион”га қайтиб кетади.

Ёзда эса Туркияга, “Галатасарой” сафига бориб қўшилади. Ниҳоят истамбулликлар сафида у узоқ вақт ушланиб қола олди. 2008 йилдан 2013 йилгача бўлиб ўтган мавсумлар давомида у жамоаси сафида 93 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол киритишга муваффақ бўлди.



2013 йилдан бошлаб эса яна саргузаштлар бошланади. Аввалига “Баник”да ўйнаган футболчи, кейинчалик яна Туркияга, “Антальяспор”га ўтади. Кейинги мавсум яна Чехияда, “Баник” сафида ўтади. 2015 йилда эса “Млада-Болеслав” таркибида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган. Жорий мавсумни эса “Слован”да ўтказаётган ҳозирча 1 тагина ўйинда майдонга туша олди ҳалос.


Ютуқлари:

"Ливерпуль"

Чемпионлар лигаси ғолиби: 2004/05
Англия лигаси кубоги соҳиби: 2003


"Лион"

Франция чемпиони: 2007/08


"Портсмут"

Англия кубоги соҳиби: 2007/08


"Галатасарой"

Туркия чемпиони: 2011/12
Туркия суперкубоги соҳиби: 2012



Терма жамоа

Ёшлар ўртасида Европа чемпиони: 2002
Европа чемпионати бронза медали соҳиби: 2004
Европа чемпионатининг энг яхши тўпурари: 2004 (5 та гол)
Олимпиада-2000 иштирокчиси, ЖЧ-2006 иштирокчиси, Евро-2008 ва Евро-2012 иштирокчиси


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика