"Милан" Тьяго Мотта хизматларига қизиқиб қолди
06 янв 2015 14:41
Новости
"Милан" Тьяго Мотта хизматларига қизиқиб қолди
Италия терма жамоаси ва ПСЖ ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта қишки трансфер ойнасида "Милан"га ўтиши мумкин.
Бу ҳақда футболчининг агенти Алессандро Канови хабар берди.
"Агар клуб Тьяго Мотта каби футболчининг хизматларига шубҳа билан қараса, бу даражадаги ўйинчи жамоада қолмаслиги мумкин. Бизга аниқлик керак, акс ҳолда биз бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. Январь - узун ой, биз керакли пайтни танлаймиз. Бундай вазият юзага келаётганидан афсусдамиз, чунки клубнинг муаммолари - Тьягоники эмас.
Мен кўплаб қўнғироқларни қабул қилдим. Айниқса "Милан" вакиллари анча фаол, чунки улар Найжел де Йонгнинг келажагиги шубҳа билан қарашяпти. Аниқ таклифлар йўқ, аммо "Милан" бу футболчига жиддий эътибор беряпти" - дейди Канови.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии