"Милан" қишда "Ювентус"нинг собиқ ҳужумчисини ижарага олади
13 ноя 2019 03:34
Новости
"Милан" қишда "Ювентус"нинг собиқ ҳужумчисини ижарага олади
Бу ҳақида Италиянинг Сalciomercato нашри хабар тарқатди.
"Эвертон" клуби ҳужумчиси Мойзе Кен фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Футболчининг агенти Мино Райола аллақачон "россонерилар" билан Мойзенинг ижараси масаласида музокаралар ўтказган. Маълумотларга қараганда, футболчи январда А Серияга қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" италиялик ҳужумчини "Ювентус"дан 27,5 млн евро эвазига харид қилганди.
Комментарии