"Милан" ҳужумчиси фаолиятини Англияда давом эттиради
27 июл 2019 13:02
Новости
"Милан" ҳужумчиси фаолиятини Англияда давом эттиради
Италиялик ҳужумчи Патрик Кутроне АПЛга кўчиб ўтади.
"Милан" ва "Вулверхэмптон" клублари 21 ёшли футболчи бўйича келишувга эришишди.
Трансфер тез орада эълон қилиниши кутилмоқда. Ўйинчи клуб билан 5 йиллик шартномага имзо чекади.
Кутроне якунланган мавсум "Милан" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, "Вулверхэмптон" келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этади.
Футболчи 2018 йилдан буён Италия терма жамоасида ҳаракат қилиб келади.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии