"Милан" ҳимоячисини Туркияга сотди
09 июл 2022 18:47
Новости
"Милан" ҳимоячисини Туркияга сотди
"Милан" марказий ҳимоячиси Лео Дуарте "қизил-қоралар" сафини тарк этди.
Милан клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 25 ёшли бразилиялик фаолиятини "Истанбул Башакшехир" клубида давом эттиради.
Туркияликлар Дуартенинг ҳуқуқини 2 млн еврога харид қилишди. Лео билан 2026 йилга қадар шартнома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи бунга қадар 1,5 мавсум давомида ижара асосида "Истанбул"да ўйнади.
Лео Дуарте ўтган мавсум Туркия Суперлигаси доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии