"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр
17 июн 2024 19:50
Новости
Мавсум оралиғида "Милан" етакчиларидан бири, ҳимоячи Тео Эрнандеснинг келажаги ҳал бўлиши керак. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.
Томонлар 2026 йилнинг июнигача амал қиладиган шартномани узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчи маоши сезиларли даражада ошишига умид қилмоқда.

Ҳозир франциялик футболчи йилига 4,5 млн евро олади. У маоши вингер Рафаэл Леауники билан бир хил бўлишини истамоқда. Португалиялик бонусларни ҳисобга олган ҳолда йилига 7 млн евро маош олади.
Агар томонлар шартномани узайтириш борасида келиша олмаса, "россонери" Эрнандесни трансферга қўяди. Бу ҳолатда "қизил-қоралар" футболчи учун 100 млн евро талаб қилади.
26 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 46 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 11 та голли пас узатди. Унга "Реал" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии