"Милан" Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун курашга тайёрми?
19 окт 2021 14:51
Новости
"Милан" Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун курашга тайёрми?
Ушбу тўқнашув учун "россонери" қайдномасига Стефано Пиоли 18 ўйинчини киритди:
"Милан" учун бу гуруҳ босқичининг ўта муҳим беллашувларидан ҳисобланади - ёрқин ўйин кўрсатганига қарамай, жамоа дастлабки 2-турда бирор очко тўплай олмади! Шундай бўлсада, Стефано Пиолининг нисбатан ёш жамоаси ҳужумкор ва томошабоп ўйин намойиш этиб берди.
"Ливерпуль"дан учралган мағлубиятни тушунтириш мумкин бўлса, "Атлетико"га қарши ўйинда ҳакамлик борасида саволлар бўлди. Айниқса "Милан" дарвозасига белгиланган пенальти борасида. Шу кеча жамоа сардори Франк Кессиэ биринчи бўлимда қизил карточка ишлаб олиб, шерикларини ўта қийин ахволга солиб қўйди. Ҳа, айтганча Франкнинг шартномани узайтириш борасидаги вазияти Доннарума билан бўлганларни эслатиб юборяпти.
А Серияда "Милан"нинг ишлари жойида бўлса - 8-турдан кейин жамоа 2-ўринда ва етакчи "Наполи"дан 2 очкогина ортда, мағлубиятсиз серия давом этяпти (7 ғалаба ва 1 дуранг), ЕЧЛнинг бўлажак баҳси "Милан" учун аниқ ҳал қилувчи аҳамият касб этади. В гуруҳи - чиндан "ўлим гуруҳи"га ўхшаб кетмоқда. Миланликлар баҳорда ҳам еврокубоклардаги (қайси мусобақада бўлса ҳам) иштирокларини давом эттиришни исташса, "Порту"га қарши ўйинларда жамоа очколар жамғариши шарт.
Бугунги кунга келиб "Милан" таркиб борасида муаммоларга дуч келган. Ўйин қайдномасидан: Меньян (жарроҳлик операциясини бошидан ўтказди, 10 ҳафта атрофида жамоага ёрдам бера олмайди), Флоренци, Конти, Ребич (учаласида мушаклар билан боғлиқ муаммолар), Кессиэ ("Атлетико"га қарши ўйинда қизил карточка олган), Эрнандес (коронага чалинган ва номаълум муддатга сафдан чиққан), Браим Диаз (касал). Кастильехо охирги ўйинда "Верона"га қарши учрашувда ёмон кўринмади ва "Милан"нинг 0:2дан амалга оширган камбэкида муҳим роль ўйнади. Аммо футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичи қайдномасига киритилмаган, сабаби мавсум аввалида у жамоадан кетишга яқин эди.
"Порту" ҳам ички чемпионатда 2-ўринни эгаллаб турибди ва португалияликлар ҳам ҳали мағлубиятга учрашмаган: 6 ғалаба ва 2 дуранг. Биринчи ўриндаги "Бенфика" рақибини бор йўғи бир очкога ортда қолдирмоқда.
Португалияликларда таркиб борасида саволлар анча кам - фақатгина ҳимоячи Шансель Мбембанинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.
Умуман олганда бизни мусобақа жадвалидан келиб чиқсак, "Атлетико" ва "Ливерпуль" ўйиниданда қизиқарли беллашув кутиб турибди. Сабаби нариги жуфтлик жамоалари учинчи ва тўртинчи ўриндан кичик устунликка эга бўлиб улгурган. Плей-оффнинг икки йўлланмаси учун яна бир номзод пайдо бўладими ёки йўқ, айнан Портуда маълум бўлади.
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Милан" устози рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда ҳамда эҳтиёткорлик билан гапирди: "Бизга анчайин кучли, тартибли, тезкор футболчиларга эга ва муҳими ақлли мураббийи бор клуб рақиблик қилади. Бу ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. Португалияликларга қарши тўқнашувлар биз учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Таркибимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, Круньич ва Мальдини битта жой учун номзод бўлиб туришибди, аммо улардан қайсиниси ўйнашини ҳали таналаганимча йўқ. Шунингдек, Бенассер сафга қайтди ва ўйинга тайёр.
Биз яна чўққига қайтишни мақсад қилганмиз ва бунинг учун тўғри йўлдамиз. Бироқ жамоа ҳали жуда кўп иш қилиши зарур. Биз дастлабки икки ўйинни ўзимизнинг хатоларимиз сабаб бой бердик.
Ибрагимович қайдномада бўлиши аниқ, унинг асосий таркибдаги ўрнига келадиган бўлсак — охирги сўз жамоамиз шифокорларига қолмоқда"
Эслатиб ўтамиз, ўйинни германиялик рефери Феликс Брих бригадаси бошқариб боради.
УЕФА расмий сайти тақдим этган тахминий таркиблар:
"Порту" - "Милан"
"Порту": Диогу Кошта; Жоау Мариу, Пепе, Маркано, Венделл; Урибе, Сержиу Оливейра, Отавио, Корона; Диас, Тареми.
"Милан": Тэтэрушану; Калюлю, Томори, Кьер, Калабрия; Беннасе, Тонали; Салемакерс, Крунич, Рафаэл Леау; Жиру.
Нозима Зарипова таржимаси
Порту Луис Диас - 65' |
Лига Чемпионов - группа B . Тур 3 20/10/2021, 01:00 0
:
1
Завершен
|
Милан |
Стадион: Estadio do Dragao, 32130 зрителей
Главный судья: Феликс Брих
Комментарии