RU

Последние новости

17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  0 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  6 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  7 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1

Микаэль Секейра - "Локомотив" бош мураббийи! Новости

Микаэль Секейра - "Локомотив" бош мураббийи!

Ўз олдига доим юқори мақсадларни қўядиган "Локомотив" футбол клуби португалиялик мураббий билан келишувга эришди.

Аввалроқ, ушбу мутахассис "Локомотив"да иш бошлаши мумкинлиги ҳақида сайтимиз орқали маълум қилгандик.

Эшитдик-да! "Локомотив"га келаётган португалиялик мураббий кимлиги маълум 

Шу пайтгача Португалиянинг "Брага" клубида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Микаэль Секейра "темирйўлчилар" билан 2 йиллик битимга имзо чекди. 2011 йил УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган мутахассис ушбу мавсумдан "Локомотив" ПФК бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, 47 ёшли мураббий 2006-2008 йилги мавсумларда "Брага" клубининг ёшлар жамоасини бош мураббий сифатида бошқарган. Шунингдек, 2010/2011 йилги мавсумда асосий жамоа бош менежери бўлиб фаолият юритган. 

Микаэль Секейра учун Осиё бегона эмас. Чунки португалиялик мураббий 2018-2019 йилги мавсумда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида U-21 жамоаси бош мураббийи бўлиш билан бирга асосий таркибда Руи Виториага ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган. 

Мураббий эришган ютуқлар ҳақида шуни айтиш мумкин, Микаэль Секейра "Брага" бош менежери бўлиб ишлаган йил жамоа Европа Лигаси финалида ўйнаган. Осиёдаги фаолиятида эса "Ал Насср" билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган, қолаверса U-21 жамоаси билан ҳам мамлакат биринчилигида зафар қучган. 

"Локомотив" ПФК Микаэль Секейрага "темирйўлчилар" оиласига хуш келибсиз деб қолади ва мураббийнинг Ўзбекистондаги фаолиятига омад тилайди.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика