RU

Последние новости

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  18 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   19 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  19 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  83 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Микаэль Секейра: "Жамоам яхши ўйин кўрсатди, фақат омад етишмади" Новости

Микаэль Секейра: "Жамоам яхши ўйин кўрсатди, фақат омад етишмади"

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббий Микаэлб Секейра фикрларини билдириб ўтди.





"Жамоам жуда яхши ўйин кўрсатди, дея оламан. Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажарди. Озгина омад етишмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Гол уриш учун кўплаб имкониятларимиз бўлди. Керакли паллада вазиятларни голга айлантира олмадик. "Металлург" ўз имкониятларидан фойдаланди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар биринчи бўлимда кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Уч очко йўқотганимиз ранжитиши табиий. Шунга қарамасдан, навбатдаги баҳсга қадар шогирдларимнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қиламан", – Микаэль Секейра.

- Клубнинг жамоа олдида маош борасида 3-4 ойлик қарзи борлиги ҳақида эшитдик. Бунга аниқлик кирита оласизми?

- Ойлик маош борасида ҳеч қандай муаммоларимиз йўқ. Жамоада ҳамма нарса етарли. 

- "Металлург" 5 та ўйиндан бери "Локомотив"га мағлуб бўлаётгани йўқ. Қайсидир маънода сизлар учун ноқулай рақиб эди...

- Бундан хабарим йўқ эди. Омад бизга эмас, рақибга кулиб боқди. 

- Ҳимояда муаммолар борлиги кўриниб турибди. Шунингдек, рақиб жарима майдончасига келганда битта аниқ зарба билан тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Омаддан ташқари мағлубиятга яна нима сабаб бўлди?

- Бугун гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратдик. Бу – футбол. 

- Португалия нашрига берган интервьюнгизда ўзбек футболига мослашишга қийналдим, дедингиз. Ўзимнинг асосий футболчимни топиш қийин кечди, дея фикр билдиргансиз. Ўйинни қайси футболчи атрофида қуришга ҳаракат қилмоқдасиз?

- Мен қайсидир футболчини айтмаганман. Жамоани кучайтриш ҳақида гап кетмоқда. 8 та ўйинда мағлубиятга учрамадик. Бу футболда бўладиган ҳолат. Биз ўйиндан кейин барчасини эсдан чиқарамиз ва одатдагидек, навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика