RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  165 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Микаэль Секейра: "Бугун "Навбаҳор"дан яхшироқ ўйнадик. Ўзбекистонга пул учун келмаганман" Новости

Микаэль Секейра: "Бугун "Навбаҳор"дан яхшироқ ўйнадик. Ўзбекистонга пул учун келмаганман"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг пойтахт клуби бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Одатда бу жамоанинг ўйинларига кўп мухлислари ташриф буюришади. "Локомотив" бугун мезбонлардан яхшироқ ўйин кўрсатди. Ўйинни назорат қилдик. Аммо бугун "Навбаҳор" дарвозабони энг яхши ўйин кўрсатди. Хурсанд қиладиган жиҳати, бугун футболчиларимиз кўрсатларимизни яхши бажаришди. Ўйлашимча, футболчиларимиз ҳақиқий жамоавий ўйин кўрсатишди. Биз яратган вазиятлар пайти тўп дарвоза тўсинига тегди, дарвозабон қайтарди. Тўғри, ўйин охирида битта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Ўйинда ғалаба қозониш учун барча ишни бажардик, лекин омадимиз юришмади.

Авваламбор, Ўзбекистонга пул учун келмаганман. Асосий мақсадим бу ердаги футбол ривожига ҳисса қўшиш. Бугунги ўйинга аввалдан тайёр бўлиб келгандик, шунга яраша ўйин намойиш этдик. Асосий мақсадимиз майдон марказида тўпни рақибга бермасликка интилдик. Биласиз, ким имкониятлардан фойдалана олмаса, рақиб келиб гол уриб кетади. Бугун ҳам шундай бўлди.

Одатда, "Навбаҳор" мухлислари стадионни тўлдириб туришади. Пандемия сабаб уларнинг йўқлиги албатта, билинди.

"Навбаҳор"да яхши футболчилар йиғилган. Биринчи навбатда, мухлислари кўплигини ҳам таъкидламоқчиман. Ҳамма нарса бор бу жамоада. Қандайдир камчиликлари бўлса улар вақти соати билан бартараф бўлади, албатта.

Абдухолиқов деярли бир ой ўйнамади. Бугун 70-дақиқа ўйнаган бўлса, астойдил ҳаракат қилди. Унга бироз вақт керак яхши формага кириб олиши учун. Рақиб жамоа дарвозабони яхши ўйнамаганида, бугун биз натижага эришишимиз мумкин эди. Мен бераётган жисмоний юкламаларга бугун таркибимизда йиғилган футболчиларнинг ҳаммаси тайёр. Шунчаки, бироз омад етишмаяпти. Кўряпсизлар, бир ўйинда омад келяпти, бошқасида эса йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ердан бошимдан тик кўтарган ҳолда, "Локомотив" ўйинини яхшилагач кетаман",- дейди Микаэль Секейра

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика