RU

Последние новости

20:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  6 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  18 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   13 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2

Микаэль Секейра: "Барданка ўзбек футболига мослашиши учун вақт керак" Новости

Микаэль Секейра: "Барданка ўзбек футболига мослашиши учун вақт керак"

"Локомотив" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.





"Чиройли дерби бўлди. Ўйин ҳам чиройли ўтди. Иккита жуда ҳам яхши жамоалар ўртасидаги баҳс. Ютганимиз адолатли бўлди деб ўйлайман. "Локомотив" яхши ўйин намойиш этди, урилган иккала гол ҳам чиройли бўлди. Барча футболчиларимни табриклайман. Астойдил ғалаба учун курашишди. Шу жамоада ишлайдиган барчани табриклайман, чунки барча катта меҳнат қилди. Ишлаш учун ҳамма шароит яратиб берилди", - дейди Секейра. 

- Рақиб 2:0 бўлгунига қадар деярли югурмади, шунда "Локомотив" тезликни ошириши мумкинмиди?

- Биринчи таймдан сўнг Диёрни чапга, Азизни ўнгга ўтказдик. Иккаласи яхши ўйнашди. Майдон марказида ҳам позицион ўзгаришларни амалга оширдик. Кўрсатмаларни футболчиларим тўлиқ бажариб беришди.

- Легионер сифатида олиб келинган Диего Барданка сўнгги ўйинларда кам майдонга тушмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Барданка Ўзбекистонда янги. У ўзбек футболига мослашиб кетиши учун бироз муддат керак бўлади.

- Олтита тур ортда қолди, лекин "Локомотив"да португалча футбол кўзга ташланмаяпти. Бу жамоа сизникими ёки хали ўз услубингизни сингдира олмадингизми?

- Бу ҳақиқий Ўзбекистон футболини кўриш учун озгина вақт керак бўлди. Чемпионат бошланган илк кундан буни кузатишга уриндим. Ўзбекистон ва Европа футболи бошқа-бошқа. Ўзбек футболига сингиб кетишим керак эди, қисқа фурсат ичида бунга эриша олдим деб ўйлайман.

- Биринчи таймда рақиб жуда суст ва жуда секин ўйин кўрсатди. Лекин улар тезликни оширганидан кейин "Локомотив" ташаббусни бериб қўйди...

- Тўғри айтдингиз. Рақиб жуда ҳам кенг ўйнай бошлашди ва мен яна бир ҳимоячини майдонга туширишга мажбур бўлдим. Барданка майдонга тушгач рақиб ҳужумлари камайди.

Сўнгги сўз ўрнида бугунги натижа биз учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши бўлди. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Энди "Андижон" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика