RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Мигел Родриго: "Япония ўртача, Қатар фантастик ўйнади" Новости

Мигел Родриго: "Япония ўртача, Қатар фантастик ўйнади"

Теги :  Футзал
Осиё чемпионати 1-туридан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб японлар мураббийи Мигел Родриго иштирок этди.

"Қатар айни пайтда кучли жамоага айланиб бўлган. Таркибда кучли футзалчилар бор. Қатар жуда яхши ўйнади. Кеча ҳам айтгандим, бу жамоада кучли мураббийлар штаби бор. Шу боис бугунги натижа ўйинга яраша бўлди деб ўйлайман", - дейди Мигел Родриго.


- Бугунги ўйинда жамоаингизнинг қайси жиҳати ёқди?

- Ҳимоя бўлиши мумкин. Ҳимояда тартибли ўйнадик ва рақибга ҳужум қилиш имконини деярли бермадик. Рақибда 2та гол уриш учун имконият юзага келди. Японияда маҳоратли ва тезкор футзалчилар бор. Лекин буган етакчиларимизнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадик. Улар ўз даражаларида ўйнай олишмади.


- Қайси шогирдингизни ўйини сизга кўпроқ ёқди?

- Дарвозабон. Иккита вазиятда жамоамизни голдан қутқарди. Жамоанинг ўйинидан эса қониқмадим.


- Япония терма жамоаси айнан бугунги кунда мусобақага 100 фоизга тайёрми? Ёки жамоа мусобақа давомида янада кучайиб борадими?

- Албатта ўйинимизни ошириб боришимиз керак. Ҳимояланишда 80 фоиз, ҳужум қилишда 30 фоиз потенциалимизни ишга солдик деб ўйлайман.


- Биз билган олдинги Япония терма жамоасини кўрмадик...

- Кечаги матбуот анжуманида айтиб ўтгандим жамоаларнинг савияси ўсган. Қатарда кучли мураббийлар штаби бор. Бугунги кунда яхши футзалчилардан ташқари кучли мураббийлар штаби ҳам керак. Бугун биз ўртача, Қатар фантастик ўйнади дейиш мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика