RU

Последние новости

17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  6 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  34 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

"Металлург"нинг хорижга илк учирмалари Новости

"Металлург"нинг хорижга илк учирмалари

Аввал хабар берганимиздек, “Металлург” футболчилари Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттиришмоқда.
Футболчилар ҳар куни икки маҳал чигилёзди машқларидан ташқари тўп билан ишлаш борасидаги кўникмаларини ошириб боришяпти. Бунда таркибнинг иккига бўлинган ҳолда ўтказаётган ўйинлари қўл келяпти.

Кутилганидек, жамоа тўпурари Шаҳзодбек Нурматовнинг “Ал Риффа” билан шартнома имзолаши эҳтимоли юқори. Айнан шу мақсадда у Баҳрайнга учиб кетди. Жамоа плеймейкерларидан бири Суннатилла Мамадалиев эса Эрон клубида кўрикда бўлиб қайтганди. Аммо у легионерга айланмайдиганга ўхшайди. Мамадалиев айни пайтда Тошкент вилоятининг бошқа бир жамоаси “Олмалиқ” машғулотларида иштирок этаяпти.
Энг катта ўзгаришлар “Металлург”нинг ёшлар таркибида бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда Февзи Давлетов ҳамда Одил Исабоевлар қўл остида Бекободда 35-40 нафар футболчилар машғулотларда қатнашишяпти. Кимларнинг таркибда олиб қолинишини вақт кўрсатади. Кейинги ҳафтадан ёшлар таркиби ҳам кўрик ўйинларини ўтказишга киришади. Дастлабки ўйин Олмалиқда маҳаллий клубнинг ёшларига қарши 16 январда бўлиши аниқланди. Асосий таркиб ва ёшларнинг бошқа учрашувлари ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика