RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Металлург"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббийини кўрдингизми? У икки карра жаҳон чемпиони Новости

"Металлург"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббийини кўрдингизми? У икки карра жаҳон чемпиони

Мамлакат миллий чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг "Металлург" жамоасида машғулотларнинг иккинчи цикли бошланди.

ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан "Металлург" биринчилардан бўлиб машғулотларга қайтганлиги ҳақида хабар берилганди. Машғулотларнинг биринчи ҳафтаси мураббийлар штаби футболчиларнинг функционал, жисмоний тайёргарлигига жиддий эътибор қаратишди. Боиси ортда қолган турлар давомида футболчиларнинг айнан жисмоний ҳолати, тез толиқиб қолишлари, заҳира ўриндиғининг торлиги Жасур Абдураимовни қийнаганди. Шу боис Жасур Берадорович бу галги йиғинга ўзгача ёндошди.Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишда экстремал спорт турлари ва Баҳодирлар ўйини бўйича 46 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиёнинг мутлоқ чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, Арнольд классик спорт мусобақалари ғолиби Сергей Трубицинни ёрдамга жалб этди.

Бекобод шаҳрида давом этаётган машғулотлар ҳар куни икки маҳалдан олиб борилаяпти. Куннинг биринчи ярмида футболчилар жисмоний тайёргарликни тиклаш марказида фитнесс билан машғул бўлишяпти. Куннинг иккинчи ярмида эса жамоа "Металлург"  марказий стадионида кўпроқ тўп билан ишлаяпти. Бунда асосий эътибор жамоа ўйинини шакллантириш,  тўп билан ишлаш,  турли ўйин вазиятларини ишлаб чиқиш, комбинацияларни мукаммаллаштиришга қаратилмоқда. Қуйида жамоанинг машғулотларидан расмларни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика