RU

Последние новости

08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  6 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти? Шаҳзод Убайдуллаев Европа клубига ўтадими? Новости

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти? Шаҳзод Убайдуллаев Европа клубига ўтадими?

Янги мавсум арафасида барча клубларда жузъий ўзгаришлар бўлишига кўникиб қолганмиз.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Суперлиганинг ўтган мавсум натижаларидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар штаби жамоанинг бир қатор чизиқларида янги ўйинчиларни кўрмоқчи. Шу боис айни пайтда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида мавсум олди йиғинини бошлаган бекободликлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. 

Хусусан, жамоанинг баъзи ўйинчиларига бошқа клубларга ўтишларига рухсат берилди. Жумладан, ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов ижара асосида “Турон” (Яйпан) жамоасига ўтди. Ўтган мавсум жамоа тўпурари бўлган истеъдодли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевга хориж клубларидан қизиқиб бўлаётганлиги бор гап. Айни пайтда музокаралар якунига етмаганлиги сабаб мазкур трансфер ҳақида кейинроқ аниқ маълумот берилади.

Ҳимоя чизиғи вакиллари – Аббос Отахонов (эркин агент), Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар – Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожоновга ҳам бошқа клубларда ўз омадлари синаб кўриш имконияти берилди. Сўнгги уч нафар футболчи билан “Металлург”нинг амалдаги шартномаси муддати ҳали якунланмаганлигини айтиб ўтиш лозим. 

Ўз навбатида “Металлург” кўригида ҳам бир қатор истеъдодли ва тажрибали футболчилар бўлиб туришибди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика