"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди
21 дек 2024 16:06
Новости
"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди
Шу кунгача Бекободнинг "Металлург" клуби Суперлиганинг янги мавсумида иштирок этиши сўроқ остида бўлиб турган эди.
ПФЛ расмий сайтининг хабар беришича, ташкилот клубнинг 100% лик улушига эгалик қилувчи "Ўзметкомбинат АЖ"га мурожаат қилиб, 24 декабрь санасига қадар клубнинг Суперлигадаги келгуси иштироки борасида аниқ жавоб сўраган.
"Ўзметкомбинат" 20 декабрь куни ушбу саволга "Металлург" янги мавсум Ўзбекистоннинг олий лигасида иштирок этмаслигини маълум қилган. Жавоб хатида ташкилотнинг клубга ҳомийлик маблағи ажратиши тўхтатилгани ва бунинг сабаблари батафсил тушунтирилган.
Эслатиб ўтамиз, "Металлург" якунланган мавсумда Суперлигада жон сақлаб қолиш учун плей-офф баҳсларини муваффақиятли якунлаган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
Комментарии