RU

Последние новости

02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  0 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  43 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

“Металлург-W” “Локомотив”ни мағлуб этди Новости

“Металлург-W” “Локомотив”ни мағлуб этди

Пойтахтимиздаги “Ёшлик” аренасида бугун футзал бўйича Ўзбекистон XIV миллий чемпионатининг 1-тур, иккинчи кунги ўйинлари ўйналди.

Бекободнинг “Металлург-вумен” жамоаси қизлари бу гал пойтахтнинг “Локомотив” жамоасини таслим этишди – 6:1.

Биринчи кунги учрашувга қараганда бугунги ўйин оғирроқ кечди. Тўлиқ ҳимояда ўйнаган темирйўлчилар қаршилигини синдириш осон бўлмади. Бундан ташқари “Локомотив-вумен” посбони Камола Юмангулова аксарият ҳолатларда жамоасини юз фоизлик голлардан сақлади. Ўз навбатида ҳисобни тезда очилавермаслиги қизларимиз ҳаяжонини оширди. Натижада рақиб дарвозаси бўш қолган пайтлардан ҳам фойдаланилмаган ҳолатлар бўлди. Фақатгина биринчи тайм якунланиб бораётган бир пайтда жамоа сардори Феруза Турдибоева ҳисобни очишга эришди. Танаффус олдидан қозонилган бу муваффақият қизларнинг ўзларига бўлган ишончини оширди ва иккинчи таймда ўйин тамомила ўзгарди. Энди ҳужумда ўйин қовушди. Вазиятлар ҳам голга айлантирилди. Натижада иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба расмийлаштирилди. Дастлабки икки кунги баҳслардан сўнг амалдаги Ўзбекистон чемпиони –Қаршининг “Севинч” ҳамда Бекободнинг “Металлург-вумен” жамоалари юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилишмоқда. Бугунги иккинчи учрашувда “Севинч” Олмалиқнинг ОКМК жамоасини 22:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 
“Металлург-W” – “Локомотив-W” – 6:1 (1:0). 16.02.2018 йил.
Ҳакамлар:
Эдита Миробидова, Нигора Муҳаммадиева, Кристина Середа, Маржона Раҳматқулова.
Назоратчи ҳакам: Июб Исаев.
Голлар: Феруза Турдибоева (19, ), Камола Рисқиева (23, 36), Елена Логуткина (25), Зумрат Назарова (29), Юлдуз Набиева (35) – Камола Бердиева (20).
“Металлург-W”: 1. Гуландом Бойматова, 8. Камола Рисқиева, 10. Феруза Турдибоева, 20. Зумрат Назарова, 21. Холида Дадабоева.
Заҳира: 30. Дилафрўз Хўжаева, 3. Дилдора Нозимова, 6. Ирода Турдалиева, 9. Маҳлиё Сарикова, 18. Юлдуз Набиева, 19. Елена Логуткина, 22. Мавлуда Мунавварова, 23. Диёра Ҳабибуллаева, 77. Нозима Камолтоева.
“Локомотив-W”: 1. Камола Юмангулова, 2. Мафтуна Жўраева, 8. Дилдора Эргашева, 23. Омадхон Султонова, 77. Зуҳра Бердиева.
Заҳира: 70. Жасмина Абдуғаниева, 4. Юлдуз Ҳамдамова, 9. Нодира Мўйдинова, 10. Нозимахон Эргашева, 11. Хуршида Жуманова, 12. Диёра Раҳматова, 20. Камола Бердиева, 71. Шаҳризода Зайниддинова, 88. Ильвина Кожалиева.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика