RU

Последние новости

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  0 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  8 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

“Металлург”: Тўпураримиз “Пахтакор”га қарши ўйинда ёрдам беролмайди Новости

“Металлург”: Тўпураримиз “Пахтакор”га қарши ўйинда ёрдам беролмайди

Мамлакат миллий чемпионатининг 21-турида “Металлург” ўз майдонида Ўзбекистоннинг энг номдор клуби – амалдаги чемпион “Пахтакор”ни қабул қилади.

Бу ушбу жамоаларнинг чемпионатларимиз доирасидаги 38-учрашуви бўлади.

Ортда қолган 37 ўйиннинг 30 таси пойтахтликларнинг ғалабаси билан якунланган. Фақатгина 3 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 4 та учрашувда эса кучлар тенг келган.

Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасида жамоаларнинг Тошкентда ўтказилган ўйинида пахтакорчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувнинг 52-дақиқасида Игорь Сергеев ҳисобни очган бўлса, орадан йигирма дақиқа ўтиб Зоҳид Абдуллаев ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ ўйин якунига етишига ўн дақиқа қолганда Шерзод Каримовнинг чиройли зарбасидан сўнг “Пахтакор” муҳим 3 очколи бўлганди. Бу гол пахтакорчиларнинг “Металлург” дарвозасига киритган 100-голи бўлганди. Бўлғуси учрашувларда бекободликлар томонидан киритиладиган биринчи гол “Металлург”нинг “Пахтакор” дарвозасига урган 30-голи бўлади.

Бекободдаги учрашувда “Металлург”га жамоа тўпурари Зоҳид Абдуллаев ёрдам беролмайди. Унинг ўтган турда “Обод”га қарши кечган ўйинда “ишлаган” сариқ карточкаси мавсумдаги тўртинчи огоҳлантириши бўлди ва З.Абдуллаев чемпионат Регламентига биноан навбатдаги турни ўтказиб юборишга мажбур.   

 
«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши).
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Рейтинг: +4   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика