RU

Последние новости

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  3 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  3 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

“Металлург” ПФК қошида футзал жамоаси ташкил этилади Новости

“Металлург” ПФК қошида футзал жамоаси ташкил этилади

“Металлург” ПФК тизимида бугунгача эркаклар ва аёллар футбол жамоалари фаолият юритиб келаётганди.

Клуб раҳбариятининг яқинда бўлиб ўтган ички йиғилишидан кейин “Металлург” профессионал футбол клуби қошида футзал жамоасини ҳам тузиш борасида ташкилий ишлар бошлаб юборилди. Айни пайтда жамоага мураббийлар ва ўйинчиларни жалб этиш давом этмоқда. Клуб маъмурияти томонидан берилган маълумотга кўра, “Металлург” мини футбол жамоаси ёшлар таркибида ушбу йўналишга қизиқиши бўлган футболчилар ҳамда миллий чемпионатимизда фаолият юритиб келаётган 4-5 нафар тажрибали ўйинчилар асосида шакллантирилади.

“Металлург” МФЖ ўзининг расмий мусобақалардаги илк қатнашувини шу йил 24-29 октябрь кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказиладиган анъанавий “Ассоциация кубоги” мусобақасида қатнашиш билан режалаштирмоқда. Мазкур мусобақа орқали ташкилий ишлар якунига етказилади ва миллий чемпионатда қатнашадиган жамоа таркиби аниқлаб олинади.

Маъданчилар шаҳри – Бекобод футбол ишқибозлари янги жабҳада яна ўзига хос жамоага эга бўлаётганлигини мамнуният билан кутиб олишмоқда. Мухлислар номидан “Металлург” мини футбол жамоасига оқ йўл тилаймиз!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика