RU

Последние новости

08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  1 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  9 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  16 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7

"Металлург” назорат учрашувида "Бунёдкор"га ютқазди Новости

"Металлург” назорат учрашувида "Бунёдкор"га ютқазди

Бугун пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академияси майдонида мезбонларга қарши назорат учрашувини ўтказган Бекободнинг “Металлург” жамоаси 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам хавфли вазиятлар яратишган бўлишса-да, улардан фойдалана олишмади. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабонларнинг хизмати катта бўлди.

Ўйиннинг иккинчи таймида “Металлург” устозлари таркибни тўлиқ ўзгартирди. Амалда заҳирада қолиб кетаётган ва ёшлар таркиби аъзоларидан ташкил топган таркиб ташаббусни майдон эгаларига тўлиқ бериб қўйди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Вадим Чемиртан бошлаб берган голлар шоусини “Бунёдкор”нинг ёшлар таркиби вакиллари давом эттиришди. Иккинчи голни Миржаҳон Мирахматов ўйиндан, учинчи голни Фаррух Икромов пенальтидан киритди. Агарда Зафар Сафаев яна бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолмаганида, ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олган бўларди.

“Металлург” (1-тайм): С.Султонов, Д.Каримқулов, Ҳ.Ҳошимов, Д.Одилов, М.Сулаймонов, И.Исоқжонов, М.Тошматов, Ж.Абдумўминов, А.Нўъмонов, А.Зиёвуддинов, З.Абдуллаев.
“Металлург” (2-тайм): З.Сафаев, Ж.Аҳмедов, В.Магеррамов, А.Тошқўзиев, М.Қаҳрамонов, К.Копадзе, Ф.Намозов, У.Раҳимов, С.Қодирқулов, Д.Исмоилов, Т.Усмонов.
"Бунёдкор": Д.Ҳамроев, А.Комилов, Д.Мичич, Ж.Мирабдуллаев, Х.Ғиёсов, Ж.Иброҳимов, М.Қосимов, С.Азимов, Н.Тўхтасинов, Ш.Нурматов, В.Чемиртан.


"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика