RU

Последние новости

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  1 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  15 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  4 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  39 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

"Металлург" куздаги уй ўйинларини ўз стадионида ўтказмайди Новости

"Металлург" куздаги уй ўйинларини ўз стадионида ўтказмайди

Бекободнинг "Металлург" футбол клуби стадионида дренаж ва суғориш тизимини замонавий кўринишга келтириш, майдон майсасини тўлиқ янгилаш ишлари шу йилнинг сентябрь ойида бошланади.

Клуб кузнинг уч ойидаги уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади. Лига бу борада "Ўзметкомбинат" АЖ кафолатини қабул қилиб олди. 

2024 йилги мавсумдан бошлаб Бекободдаги футбол стадиони майсаси талаб даражасида бўлади. Стадион прожекторлари люксини кўтариш ишлари эса шу йилнинг 20 февраль санасига қадар якунланади. 2022 йилги мавсум якунига кўра ёриткичлар 1000 люксни ташкил қилаётганди. Харид қилинган техника билан 20 кун ичида стадион прожекторлари люкси 2000 люксга олиб чиқилиши режалаштирилган. 

(Сурат 7 ноябрь кунги "Металлург" — "Навбаҳор" (0:1) учрашувида олинган)


Лига стадионлар масаласида режа асосида иш олиб бормоқда. 2023 йилги мавсум старти 4 та стадион: "Жар", "Бунёдкор", "Локомотив", "Истиқлол" U-20 Осиё чемпионатига жалб қилингани, 3 та стадион: "Сўғдиёна", ОКМК, "Бобур Арена" майсасини янгилаётганидан келиб чиқиб, қатор мушкулликлар келтириб чиқаради. Шунга қарамай, Суперлигани 3 март санасидан бошлаш режаси ўзгармаган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика