RU

Последние новости

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  24 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  4 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

“Металлург” Жасур Холтўраев билан шартнома имзолади, Муҳаммад Исаев кетди Новости

“Металлург” Жасур Холтўраев билан шартнома имзолади, Муҳаммад Исаев кетди

“Металлург” қароргоҳидаги энг қайноқ, сўнгги янгиликларни эътиборингизга етказишда давом этамиз.

Жароҳати боис Туркия сафарига бора олмаган истеъдодли ҳужумчи Ислом Исоқжонов индивидуал шуғулланишни бошлади. Жамоанинг икки нафар иқтидорли ёш ўйинчилари Шаҳзодбек Неъматжонов ҳамда Ҳумоюншоҳ Сайётовлар эса пойтахтда – Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинида иштирок этаяпти. Бундан ташқари ҳам жамоа таркибида баъзи ўзгаришлар мавжуд.

Кеча “Металлург” қароргоҳини ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев эркин агент сифатида тарк этди. Бир неча мавсум жамоа таркибида самарали фаолият олиб борган тажрибали футболчи билан дўстона хайрлашилди. Муҳаммад Исаев энди эркин агент сифатида фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Биз Муҳаммад Исаевга “Металлург” ПФК раҳбарияти ва кўп сонли мухлислари номидан миннатдорлик билдирамиз ва унинг келгуси фаолиятига омад ёр бўлишини тилаймиз.

Бугун эса “Металлург” ПФК ўз таркибини бир нафар янги ўйинчи билан бойитиб олди. Ўтган мавсум Термизнинг “Сурхон” жамоасида тўп сурган ҳужумчи Жасур Холтўраев “Металлург” билан шартнома имзолади. Футболчилик фаолиятини 2017 йили Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида бошлаган Жасур Холтўраев 2021 йилги мамлакат чемпионатида “Сурхон” сафида 25 та учрашувда майдонга тушди. Шуларнинг 18 тасини асосий таркибда бошлаган бўлса, 7 бор заҳирадан ўйинга қўшилди. Рақиблар дарвозасига 2 та гол киритди. 3 марта сариқ карточка билан жазоланди. “Металлург”нинг аҳил оиласига хуш келибсан, Жасур!", - деб ёзади "Металлург" матбуот хизмати. 



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика