“Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви видеошарҳи
02 окт 2014 15:31
Новости
“Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви видеошарҳи
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 22-тури доирасида Бекободда “Металлург”ни мағлубиятга учратди.
Қизиқарли кечган баҳсда “қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида устун келдилар. Учрашувнинг 8-дақиқасида Алибобо Раҳматуллаевнинг чиройли тўп оширишидан Самир Бекрич аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 69-дақиқада Алибобо Раҳматуллаев яна бир чиройли ҳужум бошлади. Бекрич томонидан ривожланган ҳужумни Зотеев гол билан якунлади. Лекин орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Шохназар Норбековнинг фаоллиги эвазига юзага келган хавфли вазиятни Сардор Расулов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартирди – 1:2.
Шу тариқа, “қалдирғочлар” Бекободда қийин ғалабага эришдилар.
Қуйидаги ҳавола орқали “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.
TAS-IX ҳудудида
Шу тариқа, “қалдирғочлар” Бекободда қийин ғалабага эришдилар.
Қуйидаги ҳавола орқали “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.
TAS-IX ҳудудида
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии