RU

Последние новости

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  18 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

“Металлург”: Биринчи назорат учрашувида “қизиллар” ютди Новости

“Металлург”: Биринчи назорат учрашувида “қизиллар” ютди

Теги :  Металлург
Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўтаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари бугун Тошкент вилоятининг Янгибозор қўрғонидаги стадионда иккига бўлинган ҳолда кўрик ўйинини ўтказди.

Айтиш мумкинки, бу мураббийларнинг жисмоний ҳамда руҳий тайёргарлик бўйича олиб бораётган меҳнатларининг дастлабки сарҳисоби бўлди. “Ҳозирча амалга оширилган ишлар ҳақида гапиришга эрта. Ўйинчилар энди жисмоний тайёргарликларини маромига етказишяпти. Танаффусдан кейин эса тикланиш оғир кечишини биласиз. Майдонга, тўпга мослашиш, билим ва кўникмаларни тиклаб олиш учун вақт керак. Бироқ футболчиларимизнинг айни пайтдаги ҳолати вақт нуқтаи назаридан кўнгилдагидек дейиш мумкин. Бугунги ўйин ҳам шуни кўрсатиб турибдики, ишлар тўғри йўлга қўйилган. Кейинги ҳафтадан олий лига жамоаларига қарши ўртоқлик назорат учрашувларини бошлаймиз. Насиб бўлса мавсум бошлангунича таркибни тўлиқ шакллантириб оламиз. Жамоада ёшлар кўпчиликни ташкил этали. Улар ўз навбатида тажрибали ўйинчиларимиз билан биргаликда ишлашиб, маҳоратларини оширишмоқда. Асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлашга уринишаяпти. Бу таҳсинга сазовор”, - дейди жамоа катта мураббийи Февзи Давлетов.

Кўрик учрашуви анчагина юқори темпда, қизиқарли курашлар остида ўтди ва унда “қизиллар” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Алвон ранглилардан Зоҳид Абдуллаев ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйган бўлса, яна битта голга Аюбхон Нўъмонов муаллифлик қилди. “Сариқ”лардан эса жавоб голини 11 метрлик белгидан Ҳикмат Ҳошимов киритди. Қуйида таркибларга эътибор беринг.

“Қизиллар”: Суҳроб Султонов, Жасур Аҳмедов, Зуфаржон Акбаралиев, Улуғбек Худойбердиев, Рустам Аъзамов, Улуғбек Худоёров, Аюбхон Нўъмонов, Суннатилла Эрматов, Руслан Вагапов, Муроджон Тошматов, Зоҳид Абдуллаев.
“Сариқлар”: Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Вусал Магерамов, Мирғиёс Сулаймонов, Улуғбек Боқиев, Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Улуғбек Дадабоев, Саид Абдужабборов, Сардор Расулов.

Таркибларга назар ташлар экансиз, бир қатор янги номларни учратасиз. Аммо улардан кимлар асосий таркибдан муқум жой эгаллайди ва кимлар билан шартнома имзоланади, буни вақт кўрсатади. Шунингдек, жисмоний тайёргарлигини маромида ушлаб туришни истаган Рустам Аъзамов ҳам мазкур учрашувда майдонга чиқди.
Энди бекободликлар олий лига вакиллари билан назорат учрашувларини ўтказишади. Жумладан, 14 январь куни “Қўқон 1912”, 16 январда “Бунёдкор-2”, 19 январда “Машъал” ҳамда 26 январда “Бухоро” жамоаларига қарши ўйин ўтказилишини яна бир марта эслатиб ўтамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика