RU

Последние новости

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

"Металлург": Ассалом футбол баҳори! Новости

"Металлург": Ассалом футбол баҳори!

Теги :  Металлург
Ниҳоят футбол ишқибозлари орзиқиб кутган онлар етиб келди.

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати эшик қоқмоқда. 5 март куни республикамизнинг бешта стадионида янги мавсумнинг байроқлари кўтарилади. Бекобод шаҳримиздаги “Металлург” стадионида майдон эгалари – “Металлург” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. Биз барча футбол ишқибозларини, “Металлург” жамоасининг фидойи мухлисларини янги мавсум билан, футбол баҳорининг бошланиши билан самимий табриклаймиз! “Металлург” жамоамизга эса Ўзбекистон XXV миллий чемпионат ўйинларида омад ёр бўлишини тилаймиз. Чиройли, ғалабали ўйинларинг билан ишқибозларингни шод эт, “Металлург”!

Бу йилги иштирок “Металлург” жамоасининг мамлакат чемпионатларидаги 19-мавсуми бўлади. Ортда қолган чемпионатлар давомида бекободликлар жами 524 та учрашувда майдонга чиқишган. Шуларнинг 167 тасида “Металлург” футболчилари ғалаба қозонишган. 106 ўйинда кучлар тенг келган бўлса, 251 та учрашувда рақиблар зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи: 651-860. Ўзбекистон чемпионатларида “Металлург” жамоаси 607 очко жамғарган.

“Металлург” Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижани 2002 йилда қайд этган, 30 та ўйинда 48 очко жамғарган бекободликлар мусобақа жадвалининг 5-ўринидан жой эгаллашган. Ўтган мавсум эса севимли жамоамиз 30 та учрашувда 39 очко жамғарган ҳолда 9-ўриндан жой эгаллади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика