RU

Последние новости

22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:25АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:1 (матнли трансляция)  7 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  36 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  1 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  15 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  7 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади Новости

Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлади

"Истанбул" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Германиялик 34 ёшли футболчи бир кун аввал Туркия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Кайсериспор"га қарши ўйинда (0:1) асосий таркибда майдонга тушган, аммо 46-дақиқадаёқ алмаштирилганди.

Туркиянинг “Fanatik” газетаси журналисти Якуп Чинарнинг ёзишича, Ўзил бугун эрталаб Истанбулдаги машғулотларга келмаган ва жамоадошларига фаолиятини якунлагани ҳақида айтган. Ўзил ва турк клуби шартномани бекор қилади.

Ўзил 2014 йил Германия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, у "Реал" билан бирга Ла Лига, Испания кубоги ва суперкубогида ғалаба қозонган, "Арсенал" сафида эса уч марта Англия кубоги ва бир марта суперкубогини қўлга киритган.

Жорий мавсумда 34 ёшли ярим ҳимоячи Туркия чемпионатида 4та ўйин ўтказди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика