RU

Последние новости

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  6 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  24 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  4 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  4 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  4 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Мессининг танаси — муваффақият калити! Новости

Мессининг танаси — муваффақият калити!

Замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири тўғрисидаги ҳақиқатларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бир стереотип мавжудки: Роналду − бу тинимсиз меҳнат, машғулотлар маҳсули, Месси − иқтидор ва феномен. Бугун биз Мессининг иқтидорига қанчалик тўғри баҳо берилиши, унинг генетикаси ўзига хослиги нимада экани, нима сабаб у бундай югуриши ва тўғри овқатланишга қанчалик эътибор бериши ҳақида гаплашамиз. Куни-кеча Месси жароҳатидан қутилгани ва яқин вақтлар ичида майдонга қайтиши ҳамда "Барселона"га ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Паст бўйи оёқ ҳаракатлари амплитудаси ва тўпни олиб юриш техникасига ҳам таъсир кўрсатган 

Лекин вақтида айнан шу бўйи туфайли унинг фаолияти бошланмай якунига етиши ҳеч гап эмасди (гормонлар билан боғлиқ даволаниш ҳақида барча яхши билади). 


Ҳозир Леонинг бўйи − 170 см, лекин 11 ёшида у бор йўғи 130 см эди. Оёқлари ва қадам ташлаши ҳам шу бўйига яраша эди. Тенгдошлари билан солиштирганда у ҳудди атайин югурмаётган, ҳотиржам қадам ташлаётгандек эди – 32 ёшда унинг услуби ўзгармади. Оёқлари туфайли ҳаракат амплитудаси ҳам қисқарарди: оёқлари тезроқ одатий ҳолатига қайтади.

Бу Месси тўпни шунчаки олдинга ташлаб, тез югуриш ҳисобига ўтиб кетишига имкон қолдирмайди. Узоқроқ масофага югуришда тўп билан кетаётган Месси оёғи нисбатан узунроқ футболчилар билан беллаша олмайди. Лекин бунинг ўрнига унда бошқа устунлик пайдо бўлди − рақиб учун ноқулай ва тўпни олиб қўйиш имконининг пасайиб кетиши. Лео тўпни фақатгина чап оёғи билан олиб юради (кучсизроқ бўлган ўнг оёқда тўпни тўхтатиш, ўзига бўйсундиришга ортиқча вақт сафрламайди) ва чап оёқда ҳам ўзига хос равишда тўп билан муомалада бўлади.

Оёқ учида берилган енгил зарбадан кейин тўп футболчидан унча узоқлашмайди ва доимо бир хил масофада бўлади. Тўп ва оёқ ўртасидаги қисқа масофа, ҳаракатлар амплитудаси рақибларга қўшимча ноқулайлик туғдиради: ҳимоячи тўпнинг тезлиги, унга ҳаракат қилиш учун қулай фурсатни усталик билан топа олиши ва шунинг баробарида Мессига тегиб, қоида бузмаслиги зарур. Буни ҳатто энг яхшилар ҳам доим уддалай олишмайди.

Танасининг бундай тузилиши рақибларига урилишига қарамай, мувозанатни йўқотмаслик имконини беради. Шунингдек, у жуда тез ва кескин бурилишларни амалга ошириши ҳам мумкин. 

Бундай бурилишларга бой масофани югуриб ўтишни спортчиларда синаб кўришган. Лаборатор ҳолатда испаниялик 100 метрга спринт югуриш бўйича чемпион Анхель Авид Родригес "Қироллик клуби" собиқ футболчиси Криштиану Роналду билан баҳслашган. Улар 25 метрга югуришган, лекин икки хил вазиятда. Тўғри, тўсиқларсиз югуришда Роналду баҳсни бой берди. "Оддий югуришда Криштиануга тўғри биомеханика етишмаяпти, – дея таъкидлади қисқа масофаларга югурувчи собиқ-чемпион Даррен Кэмпбелл. – У учрашув давомида бундай тезкор ҳаракатларни амалга оширмайди. Футболда бундай вазият деярли бўлмайди ва унга эхтиёж ҳам йўқ".

Иккинчи тажриба шарти ўйиндаги ҳолатга анча яқин эди. Масофани беш қисмга бўлишди ва уларнинг ҳар бирида спортчилар деярли 90 градусга айланишлари зарур эди. "Бу машқда одам танасининг тортишиш маркази пасга кетади, – давом этади Кэмпбелл. – Бу машқда тизза, сон ва футболчилар учун муҳим мускуллар ишлайди".

Табиийки, футболдагинга яқинроқ ҳолатда Роналду рақибидан устунликка эришди: 6,35 Родригесда эса 6,86. Ҳар бир бурилишдан аввал тажрибали Роналду қадамлар кенглигини қисқартиради ва тезликни бироз пасайтиради. Бу эса ўз навбатида масофанинг кейинги қисмига тезроқ киришиш имконини беради. "Формула-1" тилида айтадиган бўлсак, тажрибали учувчи бурилишга қайси тезликда кирса, машина йўлакдан чиқиб кетмай, ўз навбатида тезлигини ҳам иложи борича сақлаб қолишини яхши биладилар. 

Лекин Роналдунинг бўйи − 187 см. Португалиялик бундай натижага эришиш учун йиллар давомида қаттиқ меҳнат қилган. Мессида бу нарса туғма! Унинг ёрдамида аргентиналик беш метр масофада соатига 20 км тезликкача чиқа олади (УЕФА расмий сайтининг 2012 йилдаги маълумоти). Роналдунинг бу борадаги кўрсаткичи – 18 км/с.

Месси услубида бир камчилик бор − қувватнинг чексиз сарфланиши. Айнан шу сабаб 2014 йил сал қолишига, озгина қолган эди...

Лекин айнан шу нарса Мессини фаолиятидаги асосий бурилиш нуқтасига олиб келди. Ливерпулдаги табиий фанлар мактаби университети аниқлашича: "Ностандарт ҳаракатлар – орқага ва ён тарафга югуриш, тезланиш, секинлашиш ва йўналишни кескин ўзгартириш – метабол юкламани кучайтиради".

Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, югуриб кетаётгандаги кескин бурилишлар ва 5-6 метр жойда ҳимоячилар орасидан "рақс тушиб" ўтиб кетишлар, қанотдан узоқроқ масофага югурилган спринтдан кўра кўпроқ куч талаб этади. Бу фикрни "Quarterly Research for Exercise and Sport" нашриётида чоп этилган мақола ҳам тасдиқлайди. "Футбол тўпи билан дриблингнинг соф физиологик қиймати" номли мақолада муаллифлар шундай хулоса чиқаришади: дриблинг кўпроқ қувват сарфланишига олиб келади ва қўшимча юкламали машқ сифатида қабул қилинади. Бундай ҳолатларда қондаги лактат миқдори катта тезликда югургандагидек ҳолатга кўтарилади. Қондаги лактат миқдори мушакларда сут кислотаси тўпланишини англатади – ўша давомли машқлар, оғир машғулотлардан сўнг ҳис қиладиган "оғирлик". Унинг ўсиши чарчоқ ва ишлашнинг пасайиши билан бирга келади. Мессининг фойдалилик даражасида 2014 йилга келиб бироз пасайиш кузатилди.

Чемпионлар Лигасининг 2013/14 йилги мавсум чорак финал жавоб учрашувидан сўнг (ўшанда "Барселона" "Атлетико"га қарши тўп тепганди), УЕФА сайтининг расмий статистикасида дахшатли бир рақамни кузатиш мумкин эди. Лео бутун ўйин давомида 6,8 км масофани босиб ўтган. Солиштириш учун, дарвозабон Пинтудан бир ярим км кўпроқ холос.

Месси деярли 27 ёшда эди. Бу унинг "Барселона"даги тўққизинчи мавсуми эди. У йил давомида 25та ва ундан кўп ўйин ўтказган мавсумларни инобатга олсак. катта куч талаб қиладиган "зигзаглар", рақибларнинг оёқларига мунтазам зарбалари, машғулотлардан бош тортиш (Леонинг собиқ жамоадоши Александр Глебнинг айтишича, Месси машғулот вақтида югурмай, секин, ўзини ортиқча қийнамай яёв юрган ва баъзи машқларни ўтказиб юборган) ва тўртта "Олтин тўп"дан кейин бироз бўшашиш аргентиналикнинг спорт формасига таъсир қилмай қолмади. 

Ўша вақтдаги инқирознинг яна бир омили − тўғри овқатланиш. 2014 йил 25 сентябрь. "Малага"га қарши ўйин дуранг билан якунланди. Испан газетаси "Libertad Digital" "Барселона" футболчилари "нима еб, нима ичгани" ҳақидаги маълумотни чиқариб юборди. Аниқланишича, ўйиндан сўнг Месси икки ҳисса кўпроқ пишлоқли пицца ва "спрайт" ичган. ОАВ томонидан босим ва Роналдунинг қаторасига иккинчи ғалабасидан кейин Месси тайёргарликка бўлган муносабатини ўзгартирди.

Месси — ширинлик, ҳамирли овқатлар ва гўшт емайди

Аргентина термасининг собиқ ўйинчиси Мартин Демичелис унга италиялик диетолог Жулиано Позерга мурожаат қилишини айтди. У Мессининг овқатланиш рационини тубдан ўзгартириб юборди: ширин газли ичимликлар тақиқланди. “Шакар — мушаклар учун энг зарарли маҳсулот, — дейди Позер “Mundo Deportivo”га берган интервьюсида. — Инсон ширинликдан қанчалик узоқлашса, шунчалик бақувват бўлади”.

Мессининг диетаси 5та муҳим таркибга асосланган: тоза сув, сифатли зайтун мойи, дон маҳсулотлари, янги мева ва сабзавотлар. Бундан ташқари, Позер ёнғоқ ва дон ейишни тавсия қилди. Асосий шарт: маҳсулотлар органик, яъни зарарли моддалар билан ишлов берилмаган бўлиши керак. “Айнан шунинг учун мен Леога ун маҳсулотларини тақиқладим — сабаби зарарли моддалар қўшилмаган буғдойни топиш жуда қийин”, — тушунтиради Позер.

Шунингдек, гўшт ҳам қаттиқ назорат остига олинди. Азалдан уругвайлик ҳамда аргентиналиклар гўштти жуда севиб истеъмол қиладилар. Ўзингизга маълум, гўштли таомлар бошқа маҳсулотларга қараганда секинроқ ҳазм бўлади ва овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Позернинг режаси иш берди: Лео 2015 йил 3 кгга озди, тезкорлигини қайтарди ва Роналдудан "Олтин тўп"ни олиб қўйди.

Машғулотлар: даҳшат югуриш, "планка", сакраш ва чўзилиш

Диетологдан ташқари, Мессининг “устозлари” қаторида физиотерапевт Марсело Д’Андреа ҳам пайдо бўлди. У анча вақтдан бери Аргентина термасида ишлайди, бироқ тез-тез Барселонага ҳам бориб туради. ДʼАндреа жароҳатдан кейин тезроқ тикланишида Мессига катта ёрдам беради. Айнан у тўғри машғулот қилиш дастурини ўйинчига тузиб берди. Машқларнинг асосий мақсади — юқори темпда югуриш ва ҳаракатчанлик қобилиятини сақлаб қола билиш. Кексалик жараёнини ортга қайтариб бўлмайди, бироқ уни секинлаштириш мумкин: Лео ҳеч қачон мушаклардан ташкил топган “машина” бўлмаган; ортиқча мушаклар чаққонлик ва тезлик мувозанатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин – Лукаку бунга ёрқин мисол.

“Майдондаги тезлик ва чаққонлик учта таркибий қисмга боғлиқ, — дейди “Athletes' Performance” директори Крейг Фридман. У 2006 йилги чемпионатда Германия термаси штабида ишлаган ва жисмоний тайёргарликка масъул шахс бўлган. — Биринчидан, жуда кучли бўлишингиз лозим. Иккинчидан, товон, сон ва кўкрак қафаси энергияга бардош бера олиши керак. Сиз ҳамма нарсани тўғри бажаришингиз даркор: яъни ҳаракатланиш техникасига эга бўлиш шарт”.

Мессининг индивидуал машғулотларини оммадан сир тутишади. Лекин баъзи деталлар барибир "ташқарига чиқиб кетади". Дастур икки кундан иборат: биринчи кун Месси тезлик ва ҳаракатлар тезлиги, иккинчи кун эса чаққонлик ва танасининг ҳаракатланиш тезлиги устида ишлайди.

Биринчи даврни аргентиналик "планка"дан бошлайди (пресс учун энг яхши машғулот), кейин тиззаларини юқорига кўтариб олдинга сакрайди, кейин сонини иложи борича юқорига кўтариб югуради. Югуриш машқларидан сўнг икки оёқда турган жойида тепага сакрайди. Кичик танаффусдан кейин девор олдидаги машқлар ва 9 метрга қисқа тез югуриш машқлари бўлади.

Иккинчи даврни Лео ён тарафлама "планка"дан бошлайди, кейин тизза ва сон мушакларини қиздиради. Кичик танаффусдан сўнг битта оёқда сакраш машқларини ва тўсиқлар устига сакрашни амалга оширади. Иккинчи кун машқлари тўсиқлар оша югуриш билан (тезликда ва нисбатан секин югурган ҳолатда) якунланади. Месси дастурида бирорта ортиқча машғулот йўқ — у фақатгина керакли машқларни бажаради ва шу билан кифояланади. Прессдаги "олти кубиклар" ёки идеал спортчи қомати уни ташвишга солмайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика