RU

Последние новости

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  4 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  7 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  17 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

Мессининг онаси: "Лео танқиддан азият чекади ва йиғлайди" Новости

Мессининг онаси: "Лео танқиддан азият чекади ва йиғлайди"

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг онаси Селия Куччиттини ўғли танқидларга қандай қарашини айтиб берди.

"Аслида одамлар уни яхши кўришади, Лео ҳам уларга шундай жавоб беради. Ўғлим бу нарсани жуда қадрлайди.

У турнирдан кўпроғини кутмоқда, чунки Леонинг орзуси - жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш. Кўпроқ шуни истайди.

Оиламиз Леони қўллаб-қувватлайди. У совринни ютишни жуда-жуда хоҳлайдиганлардан бири.

Танқидлардан азият чекамиз. Лионель масъулиятни ҳис қилмайди дейишади, бироқ бу ёлғон. Агар ҳамма Леони биз кўрганимиздек кўришганидамиди: У танқидлар туфайли йиғлайди. Танқид уни қалбини яралайди.

Унга омад тиладим ва ўзи ҳақида қайғуриб, бир пайтлар "Грандоли"да ўйнагани каби футболдан роҳат олиши кераклигини айтдим.

Тўрт нафар фарзандим бор, уларнинг барини яхши кўраман, бироқ Лео энг яхши ота ва эр. Қасам ичаман, у жуда яхши инсон. Бундай дейиш нотўғри, аммо гапларим рост.

У катта қалбга эга инсон, жаҳон чемпиони бўлиш учун ўғлим борини беришга тайёр" - дейди Мессининг онаси.

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика