RU

Последние новости

22:10Қуръагача...  25 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  2 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  13 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

Райян Мессининг кейинги жамоаси маълум. Томонлар уч йиллик шартнома бўйича келишиб олишган Новости

Райян Мессининг кейинги жамоаси маълум. Томонлар уч йиллик шартнома бўйича келишиб олишган

Франциянинг "Страсбург" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 17 ёшли ярим ҳимоячи Райян Месси билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Маълум бўлишича, футболчининг шартномаси 2026/2027-йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Трансфер суммаси 1.5 млн евро.

Ўтган мавсум ёш иқтидор соҳиби учун профессионал футболдаги биринчиси бўлди. У Франциянинг Учинчи дивизиони вакили "Дижон" таркибида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, ўша гол туфайли Райян клуб тарихида энг ёш гол муаллифи сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Шу йилнинг май ойида Месси Франция термаси сафида Кипрда бўлиб ўтган Европа Чемпионати U-17да қатнашди.

Аввалроқ, футболчига Европанинг "Бавария", "Боруссия" (Дортмунд) ва "РБ Лейпциг" сингари клублари томонидан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.

Ўтган мавсум Лига 1да "Страсбург" 39 очко билан 13-ўринни эгаллаган.


"Ал Насср" Роналдунинг ёнига Мессини олиб келса ҳам, "Ал Ҳилол"ни енга олмайди"

Рейтинг: -43   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика