RU

Последние новости

23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3

Мессидан хафа бўлдим Новости

Мессидан хафа бўлдим

Биз ухлаб ётган пайтда Лионель Месси Америка Кубоги финалида мағлуб бўлиб, Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳақида эълон қилди.

"Якуний қарорни қабул қилдим. Терма жамоа билан соврин ютишга бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо бу яна қўлимиздан келмади. Мен жуда муҳим пенальтини амалга ошира олмадим. Кийиниш хонасида терма жамоадаги фаолиятимга якун ясашга қарор қилдим. Тўртта финалда мағлуб бўлдим. Бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик... аммо кўрганингиз содир бўлди. Кетаман, бу ҳамма учун яхши. Финалдаги мағлубият бизни қониқтирмайди. Аргентина билан чемпион бўлишни жуда истаган эдим, аммо ўхшамади".


Туйғулар? Алам? Жазава? Кучсизлик? Мессининг қарорига ўзингиз истаганча баҳо беринг, аммо хулоса шундай:

Лионель Месси - Агуэро, Игуаин, Маскерано ва бошқа юлдузлар билан ўйнайди, йирик турнирлар финалига чиқади, ҳеч нарса юта олмагани учун терма жамоадаги фаолиятини 29 ёшда якунлайди.

Криштиану Роналду ўйнайдиган терма жамоада ундан бошқа юлдуз йўқ (майли Пепени ҳисобга оламиз), турнирларга жароҳат билан келади, клубдаги фаолияти билан таваккал қилади, жамоасини плей-оффга олиб чиқади, Португалия учун барчасини бажаради, аммо ҳеч қандай соврин қўлга кирита олмаслигини яхши билади.


Ҳа, Месси - даҳо, футбол тарихидаги энг яхши футболчи, аммо 29 ёшда терма жамоадан кетиш... Буюк футболчилар эгоист бўлишини тушунамиз, аммо бу борада етакчилардан ҳисобланган Златан Ибрагимович ҳам 34 ёшида ҳеч нарсага ярамайдиган Швеция сафида тўп тепди.


Лео Марадонадан фойдалироқ ва ақллироқ бўлиши мумкин, аммо у майдонни хафа бўлган мактаб ўқувчисидек тарк этди.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика